Latest news

14:23"Реал" аъзоси фаолиятини MLS'да давом эттириши мумкин  0 13:56"Ал Ҳилол" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  0 13:29Темурхўжа Абдухолиқов ўзбек футболидаги қайси ҳужумчиларга ҳавас қилган?  0 13:03Алонсо Винисиуснинг ножоиз хатти-ҳаракатларига муносабат билдирди  9 12:40"Бунёдкор" "Олимпия" стадионида "Машъал"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 12:23III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Баҳрайнга 13 та гол урди, плей-оффда Эрон кутмоқда   0 12:06Ана холос! "Ливерпуль" Клоппни ортга қайтаришга ҳаракат қилиб кўради  7 11:46Туркманистон чемпионатида "кутилмаган" чемпион  10 11:00Ямалнинг отаси "Эл Класико"даги мағлубиятдан ўз услубида яна бир фикр билдирди  63 10:51"Насаф" ОКМК билан дуранг ўйнаб, пешқадамликни бой берган ўйиндан ФОТОГАЛEРEЯ  1 10:30"Эл Класико" якунидан сўнг "Реал" футболчиси қизил олди ва яна олти нафар футболчи огоҳлантирилди  3 10:23Пролига. 18-турида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 09:46Суперлига. Бугун тур якунланади  5 09:20Жаҳоннинг энг қиммат ҳимоячилар рейтинги тузилди. Ҳусанов нечанчи ўринда?  12 08:5332 фоиз аҳолиси қашшоқликда яшовчи мамлакат Месси бошчилигидаги Аргентинага қарши ўйин учун 10 миллион доллар тўлайди  20

"Навбаҳор": Нўъмон Ҳасанов нима учун узр сўраганди? News

"Навбаҳор": Нўъмон Ҳасанов нима учун узр сўраганди?

22-турдан ўрин олган “Навбаҳор” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги учрашув кескинлиги ва тортишувли вазиятларга бой эканлиги билан ёдда қолганди.

Эътиборли жиҳати, ўйиндан кейин ҳам айрим давраларда бу борадаги баҳс ва мунозаралар давом этмоқда. Шу куни “Пахтакор” клуби ҳамда миллий терма жамоамиз посбони Александр Лобановни амалга оширган хатти-ҳаракатлари наманганлик мухлисларнинг кайфиятига таъсир кўрсатди. Учрашувда ҳисоб очилгач, Лобановни томошабинларга қарата аҳмоқона қилиқларни намойиш этган. Бу каби хатти-ҳаракатларни эса профессионал футболчига хос эмаслиги барчага маълум. Аслини олганда ўйингоҳнинг бошқа секторларидан ўтирган мухлислар Лобановнинг ишқибозларга қарата амалга оширган ҳаракатини кўрмаган бўлишлари табиий ҳол. Аммо, дарвоза орти ва уни атрофидаги томошабинлар ҳолатни ўз кўзлари билан кўришган.

Орадан бир неча кун ўтган бўлсада, ушбу ҳолат борасида мухлислар ўртасидаги баҳс ва мунозаралар якунига етганича йўқ. Айрим ишқибозлар бизга мурожаат қилиб, Лобановнинг хатти-ҳаракати учун қандай жазо кўрилди деган саволларни ҳам ўртага ташлашди. Биздаги маълумотларга қараганда, Лобанов масаласи “Пахтакор” жамоасининг ички йиғилишида кўриб чиқилибди экан.

Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “Пахтакор” бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов Лобановнинг хатти-ҳаракати борасида берилган саволга қуйидагича жавоб қайтариб, наманганлик мухлислардан Александрнинг хулқи учун узр сўраганди: Лобановнинг хатти-ҳаракати учун ўзим кечирим сўрайман. Уни ўйингоҳда мухлисларга беҳурматлик қилганлигини гапларингиздан билдим. Бу масала юзасидан эртага йиғилиш ўтказиб, дарвозабоннинг хулқини кўриб чиқамиз. Яна бир бор узр.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика