Latest news

20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  10 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  3 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  2 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  12 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0 18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  3 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  2 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  3 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  17 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  7 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  6 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  8

“Навбаҳор” мухлисларига бепул ифторлик News

“Навбаҳор” мухлисларига бепул ифторлик

Tags :  Навбаҳор
Суперлига 13-доирасида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз майдонида Олмалиқнинг АГМК жамоасини қабул қилади.

Айни пайтда юртимизда муқаддас Рамазон ойи ҳукмрон. “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти  муқаддас ой шарофати билан савоб ишга қўл урди. “Навбаҳор” – АГМК учрашувига ташриф буюрадиган мухлислар учун бепул ифторлик егуликлари тарқатиладиган бўлди. Рўзадорлар “Навбаҳор” – АГМК баҳсининг танаффус пайтида “Марказий” ўйингоҳ секторларида яратилган қулайликлардан фойдаланиб, бемалол ифторлик қилиб олишлари мумкин.

Шунингдек, севимли жамоанинг ашаддий  мухлислари учун янада енгиллик яратиш мақсадида, клуб раҳбарияти томонидан “Навбаҳор” атрибутикалари  20 фоизлик чегирма билан сотувга чиқарилди. Энди жамоанинг атрибутикаларини ўзингизга қулай нархларда харид қилишингиз мумкин.

“Навбаҳор” ПФК раҳбарияти мазкур ишларни ишқибозларга қулайлик яратиш мақсадида амалга оширмоқда. Мақсад – жамоа иштирокидаги ҳар бир учрашувни мухлислар учун байрамона тарзда ташкил этиш. Сиз – азиз ишқибозлар эса “Навбаҳор”ни муносиб тарзда қўллаб-қувватланг!

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” - АГМК учрашуви 26 май куни соат 18:50да бошланади.

Барча мухлисларни бўлажак учрашувга чорлаб қоламиз.

Rating: +45   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика