Latest news

18:09Шавкат Юсупов: "Охирги икки учрашувда максимал очко йиғишга ҳаракат қиламиз"  0 17:54Неъматулла Қуттибоев: "Суперлига йўлланмаси учун охиригача кураш олиб борамиз"  2 17:44Суперлига. "Сурхон" – "Андижон". Таркиблар маълум  3 17:20Про лига. "ФарДУ" "Арал" билан муроса кўчасини танлади, "Локомотив" "Жайхун" дарвозасига 5 та тўп киритди  0 17:02Расман: "Ювентус" Тудорни истеъфога чиқарди  5 16:23"Сўғдиёна" сўнгги икки уй учрашувини Жиззахда ўтказмайди  3 15:55"Барселона" — Мбаппенинг "севимли" жамоаси  31 15:25"Манчестер Сити"да Гвардиоланинг давомчиси ким бўлади?  2 14:50Винисиус: "Ҳеч кимни хафа қилмоқчи эмасдик — на ёш футболчиларни, на мухлисларни"  5 14:23"Реал" аъзоси фаолиятини MLS'да давом эттириши мумкин  2 13:56"Ал Ҳилол" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  0 13:29Темурхўжа Абдухолиқов ўзбек футболидаги қайси ҳужумчиларга ҳавас қилган?  2 13:03Алонсо Винисиуснинг ножоиз хатти-ҳаракатларига муносабат билдирди  14 12:40"Бунёдкор" "Олимпия" стадионида "Машъал"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 12:23III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Баҳрайнга 13 та гол урди, плей-оффда Эрон кутмоқда   1

"Навбаҳор" мухлислари учун яхши хабар News

"Навбаҳор" мухлислари учун яхши хабар

Tags :  Навбаҳор
"Навбаҳор" ўз мухлислари учун чипталарни бепул бермоқчи.

Бу ҳақида клуб матбуот хизмати маълумот берди. 

Юртимизда муборак Рамазон ҳайити шукуҳи кезиб юрган дамларда “Навбаҳор” жамоасининг кўп минг сонли мухлисларининг фидойиликларига ҳурмат тариқасида, қолаверса, қутлуғ айём совғаси сифатида 6 май куни бўлиб ўтадиган Coca-Cola Суперлига 7-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Бунёдкор” учрашувига кириш БЕПУЛ қилиб белгиланди.

Бу ҳам, албатта, футбол мухлислари аудиториясини кенгайтириш, стадионга томошабинларни жалб қилиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларнинг узвий давомидир.

Шу муносабат билан, мухлисларга 6 май кунги учрашувда Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳига бепул кириб, стадиондаги CIP сектордан ташқари бошқа барча секторларга жойлашишлари мумкинлигини маълум қиламиз. 

Стадионга ташриф буюрувчилардан жамоат тартиби ва мухлислик маданиятига қатъий риоя қилишлари, хусусан, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари, атрофдаги бошқа томошабинлар ва футбол учрашуви расмийларига нисбатан ҳурмат сақлашлари лозимлигини эслатиб ўтамиз. 

Ушбу футбол байрамига бевосита гувоҳ бўлишни истаган барча миллионлар ўйини ихлосмандларини “Марказий” стадионига чорлаймиз! Зеро, фидойилиги ва жонкуярлиги бўйича мамлакатимизда алоҳида ўринга эга бўлган “Навбаҳор” мухлислари жамоани одатдагидек, юқори савияда қўллаб-қувватлаб, байрамона муҳит ҳосил қилишларига асло шубҳа йўқ. 

Эслатма: “Навбаҳор” – “Бунёдкор” учрашуви 6 май куни соат 18:30 да бошланади.

Rating: +42   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика