Latest news

13:39Бобур Абдураҳмонов: "Болалар мураббийларини энг кўп қийнаётган муаммо - майдонлар камлиги"  0 13:35ФИФА 2025 йил учун футзал, соҳил футболи, фитнесс ҳамда футбол ҳакамлари техник инструкторлари рўйхатини эълон қилди  0 12:59"Челси" Англия терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олмоқчи  2 12:402031 йилги Осиё кубоги мезбонлигига яна қайси мамлакатлар даъвогар?  7 12:15Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Тошкентда йиғин бошлайди  0 11:54МЮ раҳбарияти пул тежашнинг янги усулини топди  7 11:29Флик Ла Лиганинг февраль ойидаги "Энг яхши мураббийи" деб тан олинди  6 10:53Бугун Ўзбекистонда трансфер ойнаси ёпилади. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада  11 10:22«Шўртан» «Пахтакор» тарбияланувчиси билан шартнома тузди  2 09:50Шомуродов «Рома» сафида энг яхши натижани қайд этмоқда  7 09:22Ўртоқлик учрашуви. «Қалдирғочлар» навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  0 08:56Клаудио Раньери навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 08:28Ўзбекистон футзал терма жамоасининг яна бир аъзоси легионерга айланди  0 08:00Моуринью «Галатасарой» мураббийлари ва футболчиларини маймун деб атади. «Галатасарой» бу бўйича ФИФАга арз қилмоқчи  11 07:33Sofascore. Гол ва ассист қайд этган Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳо олди?  3

"Навбаҳор" мухлислари Ўзбекистонда биринчи ўринда, рация орқали Шацких билан алоқа қилиб турдик - Камолиддин Тожиев "Навбаҳор" билан ўйиндан кейин News

"Навбаҳор" мухлислари Ўзбекистонда биринчи ўринда, рация орқали Шацких билан алоқа қилиб турдик - Камолиддин Тожиев "Навбаҳор" билан ўйиндан кейин

Coca Cola Суперлигаси 16-тури доирасида "Навбаҳор"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Пахтакор" мураббийи Камолиддин Тожиев иштирок этди.



- Қизиқарли ўйин бўлди. Йигитларнинг олдига қўйилган мақсад бажарилди. Барча ўз даражасида ўйнади. Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилдик. Иккинчи бўлимда эса гол ўтказиб юбормаслик учун ҳимояда ўйнадик. Йигитларга раҳмат айтаман.

- "Пахтакор" ўтган турда "Нефтчи"га мағлуб бўлганида бугунгидек ўйнамади. Бунга нима сабаб бўлди?

- "Нефтчи" билан ўйиндан олдин ҳам барчамиз бир-биримиз билан гаплашиб олгандик. Барчаси яхши эди. Менимча, Самарқанддаги мағлубият сабабли йигитларнинг ўйини бироз ўхшамади.

- Умуман олганда бугун илк марта "навбаҳор" мухлислари "Пахтакор" футболчиларини қарсак билан кузатиб қўйишди. Бундай ҳолатлар олдинлари рўй бермасди. Бу ҳақида нима дея оласиз?

- Авваламбор, шуни айтишим керакки, "Навбаҳор" мухлислари Ўзбекистонда биринчи ўринда туришади. Уларга ўйин ёққандир. Бугун ғолиб жамоа тўғри ютгани учундир, уларга бу маъқул келган.

- Ғалаба билан табриклайман. Учрашувдан олдин Максим Шацкихнинг трибунада ўтириши ҳам муаммо бўлиши айтилганди. У ўйинни қандай кузатди, футболчиларни алмаштиришда у ёрдам бериб турдими?

- Унинг стадионга кириши муаммо бўлмади. Бироқ кийим алмаштириш хонасига кира олмасди. Бизда рация бор, шу орқали алоқани ушлаб турдик. 

- Жамоанинг янги футболчиси Кухарчик қайдномага ҳам киритилмабди. Бунинг сабаби нима?

- Унинг жароҳати бор. У Тошкентдаги машғулотда кичик жароҳат орттириб олганди.

- Унинг трансферига қандай қарайсиз? "Пахтакор"га келгунича у ярим йил жамоасиз қолиб кетган.

- Унинг ўйинларини кўрдик. У ўз маҳоратини ҳали барчага намойиш қилади.

- Кетма-кет икки ўйинлик мағлубиятдан кейин жамоани рухий тушкунликдан олиб чиқиш, жамоани тайёрлаш қандай бўлди?

- "Навбаҳор" ҳам кучли жамоа. Жамоани рухан тайёрлаш шарт эмас. Барча бу ўйиннинг шиддатли бўлишини билиб турибди. Йигитларнинг ўзлари ўзларини тайёрлашади. 

Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика