Latest news

23:45А Серия. Чемпион "Интер" "Сассуоло" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  21 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  73 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  9 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  3 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  5 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  4 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  93

"Навбаҳор" - "Металлург" ўйинига оид маълумотлар News

"Навбаҳор" - "Металлург" ўйинига оид маълумотлар

Бугун Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган учта учрашув бўлиб ўтади.

"Навбаҳор" ўз майдонида "Металлург" билан куч синашади. Намангандаги марказий стадионда кечадиган баҳс 18:40да бошланади. Қуйида ўйинга доир маълумотларни келтириб ўтамиз. 


"Навбаҳор"

- "Навбаҳор" турнир жадвалида 12 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди. Тўплар нисбати 14-10. 

- "Навбаҳор" уй мақомидаги ўйинларда шу пайтгача 4та учрашув ўтказиб, шундан иккитасида ғолиб чиққан. 

- Бу жамоа қаторасига беш ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти: уч ғалаба ва икки дуранг. 

- "Навбаҳор" Намангандаги стадионда икки бор майдонга тушиб, иккаласини ҳам ғалаба билан тугатди. 

- Андрей Канчельскис шогирдлари бунгача ўз уйларида "Сурхон"ни 3:0 ва "Сўғдиёна"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этишди. 

- "Навбаҳор" шу пайтгача "Металлург"га қарши 44та ўйин ўтказиб, шундан 20тасида ғолиб чиққан. 


"Металлург"

- Бекобод клуби турнир жадвалида 11 очко билан 8-ўринда бормоқда. Тўплар нисбати 13-9.

- "Металлург"нинг сафарда ҳозирча ишлари юришаётгани йўқ. Негаки жамоа тўртта ўйин ўтказган бўлса, шундан учтасида мағлубиятга учраб, бир марта дуранг қайд этган. 

- "Металлург" охирги икки турдан бери ғалаба қозона олмаяпти: бекободликлар ҳисобида биттадан дуранг ва мағлубият бор. 

- "Металлург" охирги учта сафар учрашувининг ҳаммасида имкониятни бой берди. Жамоа "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Пахтакор"га қарши баҳсларда ютқазиб қайтди. 

- "Металлург" шу пайтгача "Навбаҳор"га қарши 44та ўйин ўтказиб, шундан 12тасида ғалабага эришган. 


Охирги 5 ўйин 

2018 йил. Иккинчи босқич. "Навбаҳор" - "Металлург" 0:0 

2018 йил. Биринчи босқич. "Навбаҳор" - "Металлург"  3:0 

2017 йил. "Навбаҳор" - "Металлург" 2:1 

2016 йил. "Навбаҳор" - "Металлург" 0:1 

2015 йил. "Навбаҳор" - "Металлург" 2:2 

Наманганда кечган охирги бешта учрашувнинг иккитасида "Навбаҳор" ғалаба қозонган. Яна икки ўйин дуранг натижа билан якун топган ва бир марта "Металлург" ғалаба қозонган. Охирги икки ўйиндан бери "Навбавҳор" бу рақибидан гол ўтказмаяпти.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика