"Навбаҳор" жазоланиши мумкин
03 sep 2022 03:27
News
Navbahor Jamshid Iskandarov - 17', Jamshid Iskandarov - 51' |
Uzbekistan Cup. Round 1 02/09/2022, 20:00 1
:
2
Finished
|
Pakhtakor Shahzod Azmiddinov - 14' |
Намангандаги баҳсдан кейин меҳмон жамоа вакиллари ташкилотчиликка нисбатан эътироз билдиришяпти. Клуб расмийларининг айтишича, ўйин тугашига 20 дақиқа қолганда майдон атрофида туриши керак бўлган захира тўплари йиғиштириб олинган. Стадионда бўлган сайтимиз ходими эса "ball boy"лар "Навбаҳор"нинг 2-голи урилганидан кейин тўпни тошкентлик футболчиларга узатиш ўрнига узоқроққа олиб қочганини билдирди.
Қоидага кўра, расмий учрашувда фойдаланиш учун камида 8 та тўп бўлиши керак. Уларни узатиб туриш учун майдон атрофида 10 нафар (энг камида) "ball boy" бўлиши лозим. Буни мезбон жамоа таъминлайди.
Агар "Пахтакор" вакилларининг гапи рост бўлса, учрашувнинг охирги 20 дақиқасида регламент қўпол равишда бузилган (16.11).
Бу ҳақда маълумот олиш учун ярим тунда ЎзПФЛ ходимларини безовта қилдик. Ташкилот вакили мазкур ҳолат учрашув комиссари билан ҳозирча муҳокама қилинмаганини билдирди:
"Агар адашмаётган бўлсангиз, бу жуда хунук вазият. Эртага учрашув комиссари ўйин бўйича батафсил маълумот топширганидан кейин ҳолатни ўрганамиз. Шунақа бўлгани тасдиқланса, мезбон жамоага нисбатан тегишли тартибда чора кўрилади.
Хотиржам бўлишингиз мумкин, бунақа нарсаларни эътибордан четда қолдирмаймиз. Қайсидир клуб ўйин натижасига таъсир кўрсатиш учун энг майда деталлар орқали қоидани бузса ҳам, ЎзПФЛ тегишли тартибда чора кўриб келади".
Ёдингизда бўлса, бу жамоалар ўртасида Суперлиганинг биринчи даврасида кечган учрашувда бошқачароқ вазият бўлган: "Пахтакор" фан-клуби етакчиси Жавоҳир Шокиров техник зонада пайдо бўлиб, аутга чиқиб кетган тўпни рақиб футболчисига қайтариб бериш ўрнига, бошқа томонга намойишкорона тепиб юборган эди. Шу туфайли ўйин якунлангач стадионда жанжал келиб чиққан. Тартиб-интизом қўмитаси эпизодни ўрганиб чиқиб, Тошкент клубини жаримага тортган эди.
Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ
Comments