Latest news

00:55"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Ланс" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 00:39Англия лига кубоги. ​"Кардифф Сити" – "Челси". Таркиблар маълум  1 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  6 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0 00:06Испания кубоги. "Гвадалахара" – "Барселона": Тер Штеген бу мавсумдаги илк ўйинида майдонга тушади  0 23:57"У баскетболчими?" – Рафиньянинг рафиқаси ФИФАни танқид қилди  9 23:35Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"  10 23:12Дембеле, Ямал, Беллингем, Пальмер – ФИФА 2025 йилги рамзий терма жамоани эълон қилди  5 22:44Усмон Дембеле ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди!  10 22:33The Best: Луис Энрике ФИФА талқинига кўра йил мураббийи деб топилди  2 22:14Сауль: "Реал"нинг мухлислари йўқ. Стадионга борсангиз, ҳеч нарсани ҳис қилмайсиз"  8 21:27Акмал Мозговой Жаҳон чемпионатидаги рақиблар, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги иштироки ва "Банияс" ҳақида гапирди  0 20:55Мусиала 164 кундан сўнг "Бавария"нинг умумий гуруҳида машғулотларида қатнашди  3 20:25Расман: "Аякс" июль ойидан бери клубсиз бўлган "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади  1 19:58Мирзаҳаким Тўхтамирзаев "Интерфутбол" кўрсатувининг яралиш тарихи ҳақида сўзлаб берди  4

"Навбаҳор" Голбан, Ҳамробеков, Сергеев ва Искандеров борасида расмий баёнот берди News

"Навбаҳор" Голбан, Ҳамробеков, Сергеев ва Искандеров борасида расмий баёнот берди

12 июнь куни Суперлигада 15-тур учрашувлари якунига етди ва Россияда ўтказиладиган жаҳон чемпионати муносабати билан миллий чемпионатимизда қисқа танаффус юзага келди.

Про-лигада эса 29 июндан жамоалар таътилга йўл олишади.  

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси ёзги трансферлар ойнаси 18 июнь – 15 июль саналари оралиғида бўлишини маълум қилди. Суперлига ҳамда Про-лига иштирокчи жамоалари мазкур давр оралиғида ўз таркибларини янги футболчилар билан тўлдириб олиш имкониятига эга бўлишади.  

Жумладан, жорий мавсумда ўз олдига юксак мақсадларни қўйган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ҳам трансферлар ойнаси вақтида ўз таркибига бир қатор янги ўйинчиларни қўшиб олишни режалаштирган. Бир неча кун олдин “лочинлар” таркибига ярим ҳимоячи Шерзод Каримов қўшилди ва бу ҳақда расмий сайтимизда хабар бердик.

Аммо айрим сайтларда жамоамизга оид тасдиқланмаган маълумотлар чоп этилмоқда. Жумладан, “Навбаҳор” таркибига “Насаф”нинг россиялик ҳимоячиси Игорь Голбан, шунингдек, қаршиликлар ярим ҳимоячиси, наманганлик футболчи Одил Ҳамробеков, БААнинг “Ал-Дафра” клубида фаолият юритаётган “Пахтакор”нинг собиқ ҳужумчиси Игорь Сергеев, “Пахтакор” ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров сингари футболчиларнинг келишлари ёзилмоқда. Аммо бу гаплар ҳозирча миш-мишдан бошқа нарса эмас.

Тўғри, “Навбаҳор” ПФК бир қатор футболчилар билан музокара олиб бормоқда. Лекин уларнинг исм-шарифлари ҳозирча сир. Музокаралар ижобий якун топса, расмий сайтимизда бу ҳақда биринчи бўлиб, хабар берамиз. Шунинг учун сизлардан турли ёлғон маълумотларга ишонмаслигингизни сўраймиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Rating: -26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика