Latest news

23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  958 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  15 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  9 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  6 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  11

"Навбаҳор" футболчилари: Янги йилингиз муборак бўлсин! News

"Навбаҳор" футболчилари: Янги йилингиз муборак бўлсин!

Tags :  Навбаҳор
"Навбаҳор" футбол клуби Ўзбекистон аҳолисини кириб келаётган янги 2016 йил билан самимий қутлайди.

Жамоа раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва барча клуб ходимлари номидан юртдошларимизнинг ишларида муваффақиятлар, янги ютуқлар ва марраларга эришишларини, мустаҳкам соғлик, бахт, тинчлик ва осойишталикни чин кўнгилдан тилаб қоламиз!

Дилшод Жабборов: Барчангизни кириб келаётган янги 2016 йил билан чин дилдан табриклайман.Аллох барчамизни ўз панохида асрасин,оилаларимизни тинч-тотув, xонадонларимизни ўзининг файз ва баракотлари билан тўлдирсин. Ҳамюртларимиз уч юз олтмиш беш кун рохат-фароғат кўршларига тилакдошман. Мухлисларимизга якунланган мавсумда қўллаб-қувватлаб турганлари учун катта рахмат айтаман. Яна бир бор кириб келаётган Янги йилингиз билан азизлар!!!

Алишер Саматов: Барча ватандошларимизни кириб келаётган Янги йил байрами билан чин қалбимдан табриклайман. 2016 йилнинг қадами қутлуғ ва xосиятли келсин! Xонадонларимиздан файз, барака аримасин! Юртимиз тинч, xалқимиз омон бўлсин, Яратганимиз ўз панохида сақласин! Янги йил барчамизга муборак бўлсин!

Ғайрат Жўраев: Кириб келаётган 2016 йил билан барча юртдошларимизни, футбол мухисларини чин қалбимдан табриклайман. Барчага янги йилда соғлик-саломатлик, оилавий бахт, ҳамма ўйлаган ва режалаштирган орзу-ниятларига етиб юришини тилаб қоламан. Янги йил барчамизга ҳайрли келсин!

Тоҳир Шамситдинов: 2016- йил барчага омадли келсин! Жумладан, жамоамиз учун ҳам келаси мавсум муваффақиятли ўтишини тилайман. Кириб келаётган йил ҳамма учун ўзи орзу қилганидек бўлишини, барча орзуларига, истакларига эришишини тилаб қоламан! Ҳамма баxтли бўлсин. Омад, орзу, умид, баxт ва доим энг яқин ҳамроҳимиз бўлишини тилаб қоламан!

Қаҳрамон Мухаммаджонов: Бутун Ўзбекистонимизни, xалқимизни шу жумладан "Навбаҳор" мухлисларини кириб келаётган янги йил билан чин юракдан муборакбод этаман. Янги йил хаммамизга омадли ва қутлуғ келсин. 2016- йилда жамоамиз юқори ўринларни олишига тилакдошман. Хар кунимиз байрам бўлсин!

Санъат Шихов: Азиз "Навбаҳор" мухлислари, барчангизни кириб келаётган янги йил билан чин қалбимдан табриклайман! Доим xушчақчақ ва қувноқ бўлиб юришингизни Аллохдан сўраб қоламан. Ким нима ният қилган бўлса ниятига етишишига тилакдошман. Ўзбекистонимиз доимо шунақангги тинч бўлсин. Янги йил муборак!

Отабек Валижонов: Кириб келаётган янги 2016 йил билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Янги йилни неки орзу умид билан кутишни истаётган бўлсангиз барча орзуларингиз рўёбини берсин. Энг яхши тилакларим фақат сиз қадрдон мухлисларимиз ва ҳамюртларимиз учун. Янги йил барчангизни хонадонингизга бахт, тўкинлик олиб келсин. 12 ой бахт-у, саодат сизларни тарк этмасин!

Алишер Маҳмудов: Мана 2015- йилни ҳам сўнгги куни келди. Мақсадига, ниятига, орзусига ета олмганларга хеч қачон афсусланманг дейман. Чунки олдинда сиз учун омадли бўлиши кутилаётган 2016 йил кириб келмоқда. Шу кунгача эриша олмаётган барча орзуларингизга эришишингизни тилайман. Инсон учун биринчи ўринда соғлиқ туради. 2017 йилгача ва ундан кейин ҳам хеч ҳам касал бўлманг!

Роббим Ҳасанов: "Лочинлар"нинг барча жонкуяр мухлисларини қолаверса Ўзбекистон ахлига кириб келаётган янги 2016- йил билан табриклайман. Барчага узоқ умр, сихат-саломатлик тилайман. Омад ва баxт сизни хеч қачон тарк этмасин. Барчанинг хонадонида тўйлар бўлсин! Ишларингизда ривож, топганларингизга барака берсин. Бу ўтган йилда амалга ошмаган орзу истакларингиз 2016- йилда амалга ошишини тилайман. Оилавий xотиржамлик, тинчлик, тотувлик ҳеч бирингиздан аримасин. Бугунги кечани шундай xурсандчилик ва юқори кайфиятда ўтказинки, шу xурсандчилик сиз билан кейинги байрамгача бирга бўлсин!

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика