Latest news

08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  1 08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  2 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  11 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  95 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  4 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  8 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0

"Навбаҳор-Фарм" Про лигадан четлатилиши мумкин. Бунинг сабаби қарздорликлар News

"Навбаҳор-Фарм" Про лигадан четлатилиши мумкин. Бунинг сабаби қарздорликлар

“Суперлига ва Про лига регламенти”нинг 14.9-бандида бошқа ташкилотлар ҳамда ўз расмийлари олдида бажарилмай қолган молиявий мажбурияти бўлмаса, шунингдек, ОФК лицензиясини қўлга киритиш шарти билан футбол клубига фарм жамоа ташкил этиш ҳуқуқи берилган.

Шу асосда "Навбаҳор" футбол клуби қошида фарм жамоа ташкил этилган бўлиб, у 2020-22 йиллар давомида Биринчи лигада, 2023 йилда эса Про лигада иштирок этди. Сир эмаски, Про лига мусобақасининг ўз талаблари бор бўлиб, унга кўра жамоа Намангандаги "Марказий" стадиондан фойдаланишига тўғри келди. Бироқ мавсум давомида учрашувларни ташкил этиш ва Лига талаблари асосида фаолият олиб боришда қатор камчиликларга йўл қўйиб келди. Лиганинг расмий огоҳлантиришларига нисбатан клуб ижобий реакция кўрсатмади.

Шунингдек, "Навбаҳор" футбол клуби футболчи ва мураббийлар билан кичик бўлмаган суммали шартномалар тузиб, уни Лига рўйхатидан ўтказиб келаётган бўлса-да, сўнгги тўрт мавсум давомида бевосита Лига олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида бажаришда оқсаб келди. Жумладан, Лига ва клуб ўртасида имзоланган шартномага кўра, "Навбаҳор" ўз молиявий мажбуриятини ўтган йилнинг май ойида тўлиқ бажариши лозим эди. Бироқ 2024 йилнинг январь ойи ҳолатига кўра энг катта қарздорлик "Навбаҳор"га тегишли бўлиб турибди.

Қўшимчасига, футбол клуби ЎФА талабига асосан 10 январь санасига қадар ишчи-ходимлар олдидаги қарздорлик тўлиқ бартараф этилгани юзасидан расмий ахборот бермади ва фақатгина оғзаки жавоб билан чекланди. Бу эса Ассоциация ҳамда Лига талабларига нисбатан ҳурматсизлик ҳисобланади.

4 январь куни Лига расмий хат билан чиқиб, 12 январь санасига қадар "Навбаҳор-Фарм" масаласида аниқ таклиф киритилишини сўради. Шунга қарамай, 15 январь ҳолатига кўра ҳам клуб расмий жавоб қайтармади. Ваҳоланки, ЎФА тегишли қўмитаси клубга нисбатан янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга тақиқ киритган бўлса-да, бу давр ичида "Навбаҳор" қатор футболчилар билан шартнома имзолаётгани юзасидан маълумотлар бор. ФИФА талабига кўра мазкур шартномалар 1 ой ичида, Лига талабига кўра 20 кун ичида рўйхатга олинмаса, "Навбаҳор" навбатдаги жарима санкцияларига дуч келади. Айни вақтда эса ЎФА талаби билан клуб учун шартномаларни онлайн рўйхатдан ўтказиш платформаси ёпиб қўйилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, "Навбаҳор-Фарм" жамоасини Про лигадан четлаштириш масаласи кун тартибига киритилди. 16 январь куни эса ЎФА тегишли қўмитаси қарздорлик билан боғлиқ талабларни ўз вақтида бажармаган футбол клубларига нисбатан санкция қўллаш учун йиғилади.

Лига Навбаҳор футбол клубининг 2023 йилги мавсум давомида кўрсатган натижаларини қадрлайди. Вилоят ҳокимлиги кўмаги билан клубга катта сармоя киритилди ва унинг аввалги обрўсини тиклаш йўлида қатор ишлар амалга оширилди. Бироқ бевосита клуб структурасида фаолият олиб борадиган мутахассислар ва уларнинг ўз ишига профессионал ёндашуви юзасидан Лигада қатор саволлар мавжуд.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика