"Навбаҳор" етакчиларидан бири клуб билан хайрлашди
20 dec 11:04
News
"Навбаҳор" етакчиларидан бири клуб билан хайрлашди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков Наманган клубини тарк этди.
Футболчи инстаграмдаги саҳифасида шундай сўзларни ёзиб қолдирди: "Барча "Навбаҳор" клуби ходимлари, мухлислари ва раҳбарларига ўтган бир йил учун катта раҳмат".
Ўтган мавсум 28 ёшли футболчи Суперлигада 23 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатма муаллифига айланди.
Олдинроқ унга Қаршининг "Насаф" клуби қизиқаётгани ҳақида хабар ҳам чиққан эди.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments