Latest news

08:00Моуринью «Галатасарой» мураббийлари ва футболчиларини маймун деб атади. «Галатасарой» бу бўйича ФИФАга арз қилмоқчи  0 07:33Sofascore. Гол ва ассист қайд этган Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳо олди?  0 07:03Элдор Шомуродов кечаги ўйинда қандай статистика қайд этди?  2 06:55Серия А. "Рома" - "Монца" 4:0, Шомуродовда 1+1  0 02:38А Серия. "Рома" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол+пас  53 00:10Туркча "Эл Классико". "Галатасарой" ва "Фенербахче" муроса кўчасини танлади  6 23:43"Сити" ёзда 7 нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  6 23:19Ишчиларни камайтираётган МЮ энди ходимлар учун бепул тушликларни ҳам бекор қилмоқчи  8 22:56Назорат учрашуви. "Қизилқум" Россия клубини мағлуб этди  1 22:09Назорат учрашуви. "Насаф" Москванинг "Спартак" жамоасига ютқазди  8 21:29Ёзда 250 кишини ишдан ҳайдаган МЮ яна 150-200 ходим ишсиз қолишини эълон қилди  12 20:54Назорат учрашуви. "Локомотив" Грузия клубини таслим қилди, 15 ёшли боланинг голи ғалабага сабаб бўлди  4 20:12"Арсенал" "Реал" юлдузи учун 85 млн евро тўлашга тайёр  6 19:45Доку "Ливерпуль" билан ўйинда АПЛ рекордини ўрнатди  8 19:19Яна бир топ-клуб Антонига қизиқмоқда  3

"Навбаҳор": Дастлабки ўйин “Нефтчи”га қарши News

"Навбаҳор": Дастлабки ўйин “Нефтчи”га қарши

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, “Навбаҳор” ёшлар жамоаси Фарғонада бўлиб ўтадиган “Ҳоким кубоги” мусобақасида иштирок этади.
Куни кеча 30 январда старт оладиган турнир тақвими тасдиқланди. Қуръа натижаларига кўра Лян бошчилигидаги ёшларимиз “А” гуруҳидан ўрин олишди. Гуруҳда футболчиларимизга “Нефтчи”, “Қўқон-1912-2”, Андижоннинг “УзДонгЖу” ва Ёзявоннинг “Ёзявон-лочинлари” жамоалари рақиблик қилишади. Дастлабки учрашув 30 январ куни “Нефтчи” клубига қарши бўлиб ўтади. Ёшларимиз 2-турда дам олишса 3-турда “УзДонгЖу” (3 феврал) билан баҳс олиб боришади. 5 феврал куни "Қўқон-1912" жамоасининг иккинчи таркиби билан куч синашсак, 6 февралга белгиланган охирги ўйин “Ёзёвон-лочинлари”га қарши бўлиб ўтади. Умуман олганда бу йилги мусобақада водийнинг 10 та жамоаси икки гуруҳга бўлинган ҳолда бош соврин учун баҳс олиб боради. “В” гуруҳидан эса “Қўқон-1912”, “Нефтчи-2”, “Цементчи”, “Андижон-2” ва “ФарДу-Футболинфо” жамоалари жой олишган. Гуруҳларда пешқадамликни қўлга киритган жамоалар 7 феврал куни финалда куч синашишса 2-ўрин соҳиблари учинчи ўрин учун баҳс олиб боришади. 
Бугун ёшларимиз Андижонда биринчи лига вакили “УзДонгЖу” билан навбатдаги назорат ўйинида куч синашишди. Кескин ва муросасиз руҳда ўтган ўйинда майдон эгаларининг ягона киритган голи андижонликларнинг ғалабасини таъминлади. Ёдингизда бўлса “УзДонгЖу” бир ҳафта олдин Наманганда меҳмон бўлиб, Лян шогирдлари билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этганди. Ёшларимиз “УзДонгЖу” билан яна бир бор куч синашиш имконига эга бўлишади. Бу сафарги қарама-қаршилик “Ҳоким кубоги” турнирида бўлиб ўтади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика