Latest news

02:40А Серия. "Наполи" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  2 01:34Элдор Шомуродов: "Иккинчи марта яхши ўйин кўрсатган учрашувда ютқаздик"  1 01:25Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" — "Бешиктош" 2:3  0 00:55Эден Азар: "Ла Лига АПЛдан кўра техникага бой. "Реал"да ўйинни бошқариш мумкин, аммо Премьер-лигада тўлиқ 90 дақиқа ишлаш керак"  0 00:55Нури Шаҳин: "1 очкога лойиқ эдик"  2 00:02Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўртасидаги Истанбул дербиси тақдирини 90+6 дақиқада киритилган гол ҳал қилди  47 23:45Санжар Шоаҳмедов: "Фаолиятимни тугатмагандим. Шунчаки бироз дам олдим"  1 23:28Рўзиқул Бердиев: "Шаржа" техник ва тактик жиҳатдан яхши футбол ўйнайдиган жамоа"  1 23:28Англия кубоги. Сенсация қайд этилмади, "Арсенал" учинчи дивизион жамоасини тор-мор келтирди  4 22:42Альваро Мората Испанияга қайтиши мумкин  1 22:10Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди  74 21:49"Шаржа" бош мураббийи: "Мен ҳалолман, демак, ҳамма ҳалол бўлиши керак. Ҳаёт шундай эканлигига ишонаман"  1 21:01"Пахтакор" Россия жамоасига мағлуб бўлди  13 20:40"Насаф" U21 Қашқадарё вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди  0 20:00“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди  11

"Навбаҳор": "Бухоро" мағлуб этилди News

"Навбаҳор": "Бухоро" мағлуб этилди

Кеча "Навбаҳор"нинг пойтахт йиғиин якунига етди.

Тошкентда олиб борилган тайёргарлик жараёнининг сўнгги кунида Рашид Ғофуров шогирдлари "Бухоро" клуби билан ўзаро куч синашишди. 90 дақиқа давомида ўйин эришилган устунлик якуний ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Учрашувнинг биринчи бўлимида "лочинлар" ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Нодир Мавлонов ўз номига гол ёздириб қўйди. Таъкидлаш лозимки, ҳисоб очилгач рақиб 11 метрли жарима зарбасини тепиш имконига эга бўлганди. Аммо, дарвозабонимиз Акмал Ортиқов пенальтини қайтаришга муваффақ бўлди. Беллашувнинг биринчи ярми 1:0 ҳисобида якунланди.

Иккинчи бўлимда Аъзам Алиев ҳисоб 2:0 кўринишга эга бўлишини таъминлади. Ўйин охирларида рақиб "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни қисқартиришни уддалади. 2:1 ҳисоби беллашув охиригача сақланиб қолди.

Шу тариқа "Навбаҳор" Тошкентдаги йиғиннинг сўнгги назорат учрашувида ғалабани қўлга киритди.

"Навбаҳор" беллашувни қуйидаги таркибда бошлади: Акмал Ортиқов, Обид Жўрабоев, Дилшод Жабборов, Хайрулло Каримов, Азиз Ғуломхўжаев, Аъзам Алиев, Нодир Мавлонов, Акрам Бахритдинов, Анвар Ражабов, Виктор Карпенко, Олександр Пишур.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика