Latest news

14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  1 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  1 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  4 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  7 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  6 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  7 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1

"Навбаҳор": "Асосий"да ғалаба, ёшларда эса... News

"Навбаҳор": "Асосий"да ғалаба, ёшларда эса...

Чемпионатда юзага келган кичик танаффус пайтида бир қатор жамоалар ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишди.
“Навбаҳор” ҳам танаффусдан фойдаланиб, биринчи лига вакили Уйчининг “Хотира-79” жамоаси билан назорат ўйинида куч синашди. Учрашувда йирик ҳисоб қайд этилган бўлсада, майдонда кескин ва муросасиз кураш кечганлигини айтиб ўтиш жоиз. Биринчи бўлимда уйчиликлар ҳимояда бехато ўйнаш билан бир қаторда қарши ҳужумларга ҳам ўтиб хавфли вазиятларни яратишга интилишди. Лекин тажриба ўз сўзини айтиб, футболчиларимиз танаффусга қадар ҳисобни очишга эришишди. Илҳом Бойдедаев чап қанотдан бошланган ҳужумни самарали якунлаб Дониёр Усмонов қўриқлаган дарвозани аниқ нишонга олди.

Танаффусдан кейин жамоамиз таркибида бир қатор ўзгаришлар рўй берди. Ўз навбатида “Хотира-79” сафида ҳам янги ўйинчилар майдонга тушишди. Натижада Тимур Кагиров ва Шаҳбоз Эркинов (2 та)лар рақиб дарвозасини нишонга олиб, ҳисобни йирик кўриниш олишига замин яратишди. Уйчиликлар сафида ўз вақтида “Навбаҳор” сафида ҳаракат қилган кўплаб ўйинчиларни тўп сурганликларини ҳам эътироф этиш жоиз. Бунга “Хотира-79” жамоасининг таркибига назар ташлаб ўзингиз ҳам амин бўлишингиз мумкин. Учрашув якунига етгач, футболчиларимизга бир кунлик дам олиш эълон қилинди. Эртага ҳордиқ чиқарган жамоамиз аъзолари 30 март куни яна Наманганда тўпланиб, “Нефтчи”га қарши ўйинга тайёргарликни давом эттиришади.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, ёшларимиз кеча Чустда “Чуст-Пахтакор” жамоаси билан назорат ўйинида куч синашишди. Муросасиз руҳда ўтган баҳсда чустликлар томонидан киритилган ягона гол мезбонлар ғалабасини таъминлади. Ёшларимиз эса гол уриш учун кўплаб имкониятларга эга бўлишсада, вазиятлардан фойдалана олмаслик туфайли мағлубиятни тан олишга мажбур бўлишди.

“Навбаҳор” – “Хотира-79” – 4:0 (1:0). 28 март. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ.
Ҳакамлар:
Ф.Ҳасанов, Р.Ғофуров, Р.Фозилов.
“Навбаҳор”: Хуршид Хўжаев, Тимур Кагиров, Бобир Акбаров, Дилшод Жабборов (Суннатилла Мамадалиев), Алишер Саматов, Азим Аҳмедов, Роббим Ҳасанов (Алишер Маҳмудов), Санъат Шихов, Илҳом Бойдедаев (Отабек Валижонов), Шаҳбоз Эркинов, Мўйдин Мамазулумов (Улуғбек Бақоев).
“Хотира-79”: Дониёр Усмонов (Музаффар Маматханов), Ботир Тўрабоев, Дурбек Умаралиев (Раҳмон Ўринов), Мирзоҳид Собиров, Баҳром Йўлдошев (Мурод Раҳмонов), Ғайрат Жўраев (Омонулло Мирзаев), Абдулазиз Султонов (Достон Ҳотамов), Абдураззоқ Жўраев (Анвар Сиддиқов), Соҳиб Абдуллаев, Ботир Каримжонов (Шуҳрат Исчанов), Ислом Абдуқодиров (Шуҳрат Ҳамидов).
Голлар: И.Бойдедаев (28), Т.Кагиров (52), Ш.Эркинов (67,88).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика