Latest news

03:00Вадим Абрамов: "Агар ўйин натижасини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб қўйганимизда бундай савол бермаган бўлардингиз"  0 00:26Манише Феликс ҳақида: "Футбол лойиҳаси бўлиб қолди. Шундай клубларда имкониятлар, аммо у ишлашни хоҳламайди"  0 00:06"Интер" ва Нкункунинг агентлари трансфер шартларини муҳокама қилишмоқда  0 23:41Иван Бошкович: "Бугун нимадир ўхшамади"  0 23:14Суперлига. Пенальтидан тўп киритилмаган ва гол ҳисобга олинмаган ўйинда "Динамо" "Навбаҳор" билан жанговар дурангга имзо чекди  110 23:05Рўзиқул Бердиев: "Қарши ҳужум режасини туздик ва бу ўз мевасини берди"  8 22:50Виталий Левченко: "Катта устунликка эришиб якунда мағлуб бўлиш жуда аламли"  12 22:17Илёс Зейтуллаев: "Стадиондаги муҳит учун мухлисларга раҳмат айтаман"  4 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  34 21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  16 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  1 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  76 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  13 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0

"Навбаҳор": Ашурматов вилоят ҳокими ва клуб раҳбарияти билан учрашади News

"Навбаҳор": Ашурматов вилоят ҳокими ва клуб раҳбарияти билан учрашади

"Навбаҳор" навбатдаги мавсумга тайёргарликни 15 декабрдан бошлаши ҳақида аввал хабар бергандик.
Айни пайтда клубда дастлабки ўқув-машғулот йиғинини муносиб тарзда ўтказиш учун ҳозирлик кўрилмоқда. 15 декабрь куни жамоамиз аъзолари Наманганда тўпланиб машғулотларга киришадилар. 29 декабрга қадар давом этадиган машғулотлар асосан кунига икки маҳалдан ташкил этилади. Машғулотлар давомида асосий эътибор футболчиларни жисмоний ҳолатини яхшилашга қаратилади.

Айни пайтда миллий терма жамоамиз билан Бирлашган Араб Амирликларида ташкил этилган йиғинда иштирок этаётган бош мураббий Бахтиёр Ашурматов 15 декабрь куни Наманганга етиб келади. Ашурматов вилоят ҳокими ва клуб раҳбарияти билан учрашиб, ҳал қилиниши керак бўлган бир нечта долзарб масалаларни ҳал қилишни режалаштирган. Бош мураббий терма жамоа билан Дубайда бўлиб турган бўлсада, “Навбаҳор”нинг тайёргарлик режаси ва клуб билан боғлиқ масалаларни бир зумга бўлсада унутгани йўқ. Аксинча, ҳар куни клуб раҳбарияти ва мураббийлар штабидаги ёрдамчилари билан алоқага чиқиб, ечилиши лозим бўлган масалалар борасида маслаҳатлашган ҳолда иш юритмоқда.

Ашурматов билан бўлган қисқа муддатлик суҳбатимиз давомида қуйидагиларни маълум қилди: “Наманганга борганимдан кейин 15 декабр куни имкон бўлса вилоят ҳокими билан учрашмоқчиман. Клуб раҳбарлари билан ўтадиган учрашувда ҳал қилиниши керак бўлган бир нечта долзарб масалаларга ойдинлик киритамиз. Бўлиб ўтган учрашув натижаларига қараб жамоани кучайтиришни бошлаймиз. Ҳозирда олдимизда турган биринчи масала, якунланган мавсумда жамоада ўйнаган етакчиларини “Навбаҳор”да олиб қолиш ва улар билан шартнома муддатларини узайтиришдан иборат. Ҳар йили “Навбаҳор”дан ўн нафардан ошиқ ўйинчи кетаётганди. Ўз навбатида уларнинг ўрни янгилар билан тўлдирилаётганди. Жамоада юзага келган айнан шу ҳолатга чек қўядиган пайт келди”.

Хуллас, мураббийнинг режалари улкан. Ашурматов суҳбат давомида “Навбаҳор” жамоасининг янги мавсумга кўрадиган тайёргарлик режасини ҳам маълум қилди. Унга кўра жамоамиз 2015 йилдаги дастлабки машғулотларни 4-17 январь кунлари оралиғида Наманганда ўтказади. Йиғин якунига етгач, жамоа аъзоларига уч кунлик таътил эълон қилинади. Шундан сўнг жамоамиз 21 январда Тошкентда тўпланади. Пойтахтдаги машғулотларни 9 мартга қадар ўтказиш режалаштирилган. Фақатгина йиғинлар уч босқичга бўлинган. Хусусан дастлабки босқич 4 февралда якунланади. Кейинги йиғинлар муддати эса қуйидагича кўриниш олган: 8-21 февраль ва 25 февраль - 8 март. 17 декабрь куни янги чемпионатга ташланадиган қуръадан кейин машғулотларнинг сўнгги босқич саналарига кичик ўзгартиришлар киритилиши ҳам мумкин. Тошкентда ўтадиган машғулотлар давомида бир қатор клубларга қарши назорат учрашувларини ўтказиш ҳам кўзда тутилган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика