"Навбаҳор" 6 нафар футболчи билан шартнома тузди News

"Навбаҳор" 6 нафар футболчи билан шартнома тузди

Янги мавсумда ўз олдига юксак мақсадлар қўйган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

4 февраль куни наманганликлар бир қатор футболчилар билан шартнома имзолашди.

Ўтган мавсумни Қўқоннинг “Қўқон - 1912” жамоасида ўтказган 28 ёшли дарвозабон Ўткир Юсупов 2 йиллик, яна бир кипер, ўтган мавсумнинг 2-даврасини “лочинлар” сафида ўтказган 23 ёшли дарвозабон Дилшод Ҳамроев 3 йиллик, 2018 йили Қўқоннинг “Қўқон-1912” клуби шарафини ҳимоя қилган 29 ёшли ҳимоячи Ғиёс Комилов 2 йиллик, ўтган мавсумда Фарғонанинг “Истиқлол” жамоасида тўп сурган 32 ёшли ҳимоячи Обид Жўрабоев 2 йиллик, шунингдек, ўтган мавсумда “Навбаҳор” ёшлар жамоасида ўйнаган 20 ёшли ярим ҳимоячилар – Аббос Ғуломов ва Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев билан 5 йиллик шартномага имзо чекишди.


Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика