Навас жароҳат сабаб "Лейпциг" билан ўйинни ўтказиб юбориши мумкин News

Навас жароҳат сабаб "Лейпциг" билан ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

ПСЖ дарвозабони Кейлор Навас "Лейпциг"га қарши Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич доирасидаги ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.

34 ёшли дарвозабон Коста-Рика терма жамоаси сафида жароҳат олди.

Дарвозабон парижликларнинг Франция чемпионати доирасидаги "Анже" (3:2)га қарши сўнгги ўйинини ўтказиб юборди.

ПСЖ - "Лейпциг" баҳси 19 октябрь куни Парижда бўлиб ўтади. Франция клуби гуруҳда "Брюгге" каби 4 очко жамғарган, "Лейпциг"да эса ҳали очко йўқ.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика