Latest news

16:25Симеоне ВАР ҳақида: "Уч киши ҳаммамиз кўриб турган нарсага қарама-қарши қарор қабул қилмоқда"  0 16:00Суперлига. "Пахтакор" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  10 15:46Ўринбоев қанча муддатга сафга чиққани маълум бўлди  1 14:40"Челси" аргентиналик ҳужумчини сотиб олмоқчи  2 13:51Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди  1 12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  2 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  4 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  4 11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  21 10:45МЮ афсонаси "қизил иблислар"нинг учта футболчисини танқид қилди: "Улар ҳозирда АПЛ даражасида эмаслар"  4 10:35Лига 1. "Марсель" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Гринвуд покер қайд этди  1 10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0 09:47Sofascore. Мозговой ва Шукуров тандеми кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:20Суперлига. Бугун тур якунланади  5 08:51"Навбаҳор" бош мураббийи кечаги мағлубиятдан сўнг: "Буни клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал этамиз"  7

"Нассажи Мазандаран" бош мураббийи Меҳди Раҳмати: "Навбаҳор" гуруҳдаги энг кучли жамоалардан бири" News

"Нассажи Мазандаран" бош мураббийи Меҳди Раҳмати: "Навбаҳор" гуруҳдаги энг кучли жамоалардан бири"

ОЧЛнинг 3-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Нассажи Мазандаран" ўйинидан олдинги матбуот анжуманида "Нассажи Мазандаран" бош мураббийи Меҳди Раҳмати иштирок этди.

"Биз гуруҳнинг энг кучли жамоаларидан бири билан ўйнаймиз. Жисмоний тайёргарлик томондан қаралганда, "Навбаҳор" жуда кучли жамоа. Улар яхши сифатларга эга ва икки ўйинда тўрт очко жамғаришни уддалашди.

Олдинда қийин ўйин кутиб турибди, аммо барча имкониятимизни ишга соламиз. Мухлислар учун кейинги босқичга чиқишга уриниб кўрамиз.

Биз жуда яхши жамоамиз, икки ўйинда ҳам яхши ҳаракат қилдик. Эртага ишончли ва кучли ўйин кўрсатишимизга ишончим комил.

Ички чемпионат ва ОЧЛ ўртасида фарқ катта. "Навбаҳор" ва бизнинг ўртамиздаги фарқ шундаки, улар ички чемпионатнинг 22-турини ўтказишади, биз эса 6-турини ўтказдик. Жамоамизда кўпгина ўзгаришлар бўлди, ёшларни сафимизга қўшиб олдик. Ички чемпионатнинг 22-турига келиб биз ҳам ўзимизнинг оптимал формамизга кириб оламиз.

Эртага ўйин охиридаги натижа ким кучлироқ эканлигини кўрсатади. Футбол рақибга гол уриш имкониятини бермаслик ва жамоанинг ўзи гол уришга уринишига асосланган.

Эрон термасидаги кўп йиллик фаолиятим давомида кўрганларимга асосланиб, Ўзбекистонни инфраструктура ва бошқа жиҳатларда кўринаёган ривожланиш билан табриклайман", -дейди "Нассажи Мазандаран" бош мураббийи Меҳди Раҳмати.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика