Latest news

08:53Месси ХХI асрда ушбу натижага эришган биринчи футболчига айланди  0 08:26Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди  12 08:00ПСЖ — «Боруссия» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  8 07:32Эрон чемпионати. Остон рамзийдан жой олди, Машариповчи?  2 07:07Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  5 06:20Чемпионлар лигаси 1/2 финал. ПСЖ - "Боруссия Д" 0:1  2 06:127та гол урилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  92 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  42 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  3 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  1 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  1

"Насаф"нинг таркиби кучайтириладими? Мақсад қандай? Рўзиқул Бердиев жавоб берди News

"Насаф"нинг таркиби кучайтириладими? Мақсад қандай? Рўзиқул Бердиев жавоб берди

"Насаф" жамоаси ОФК кубогига йўл олишдан аввал бугундан Тошкентдаги "Чиғатой" сунъий қопламали майдонида машғулотларга киришди.

Машғулотлар олдидан жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Дастлаб ОФК кубогига тайёргарлик жараёни ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Яхши кайфиятда тайёргарликни бошладик. Чунки кеча клуб раҳбарлари ҳам футболчиларга катта мотивация берди. Ўзларинг ҳам кўрдинглар вилоят ҳокимимиз ҳам жамоа аъзолари билан учрашиб муҳим ўйинлар олдидан омад тилади. Мухлисларимиз яхши кузатиб қўйишди. Шу боис йигитларнинг руҳий ҳолати жуда яхши. Бугундан "Чиғатой" спорт базасида машғулотларни бошладик. Суъний майдонда тайёргарлик олиб боришимизни таъкидлагандим. Икки кун шу ерда шуғулланамиз. Сўнг 10 май куни Душанбега йўл оламиз. 

- Учрашувларнинг суъний майдонда ўтиши қанчалик қийинчилик туғдиради? Бундай паллада жароҳат олиш ҳолатлари кўп учрайди...

- Бу жиҳат ўйлантиряпти. Лекин ҳеч нарса баҳона бўла олмаслиги керак. Агарда суъний майдон текис бўлса яхши ўйин кўрсатиш мумкин. Имкон қадар сифатли ўйнашга ҳаракат қиламиз. Майдонга чиқиб натижа кўрсатишимиз лозим. Мухлисларимиз биздан ғалабалар кутмоқда. Асосий мақсад кейинги босқичга йўлланма олиш. 

- Жамоанинг молиявий ҳолати ва таркиби 10 йил олдингидек бўлмасада кўпчилик "Насаф"дан 2011 йилги ғолибликни кутяпти. Клуб раҳбарияти жамоага шундай мақсадни қўйдими?

- Турнирда максимал ҳаракат қиламиз. 2011 йилги натижа билан таққослаш ноўрин. Фарқ жуда катта. Қолаверса ўзим ҳам ўшанда ёрдамчи мураббий сифатида жамоада фаолият борганман. Таркиб жуда кучли эди. Турнирнинг даражаси юқорилигини яхши биламан. Максимал ҳаракат қилсак яхши натижа кўрсатишга кучимимиз етади. Раҳбарият билан гаплашдик, агарда кейинги босқичга чиқсак бошқа футболчиларни ҳам рўйхатдан ўтказамиз. Жамоани кучайтиришни ўйлаб кўрамиз. Бунинг учун кейинги босқичга чиқишимиз зарур. Ютишни мақсад қилсак таркибимизни кучайтиришимиз даркор. 

- Туркманистон клуб "Олтин аср" мусобақада катта эҳтимол билан иштирок этмайди. Бу "Насаф"нинг режаларига ва гуруҳдаги ҳолатга қанчалик таъсир қилади?

- Режамиз бўйича учта ўйинга тайёргарлик кўргандик. Шуни айтишим мумкинки, Туркманистон жамоаси ҳақида бизда маълумотлар кам эди. Қайсидир маънода режамизга бироз ўзгартирармиз. Гуруҳдаги қолган рақиблар ҳақида маълумотларга эгамиз.


Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика