Latest news

19:21"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  37 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  0 18:35CAFA Nations Cup. Ўмон Ҳиндистон билан 3-ўрин учун беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  7 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  6 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  14 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  9 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  7 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  4 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  6

"Насаф"нинг ОЧЛдаги рақиби 14-турда мағлуб бўлди News

"Насаф"нинг ОЧЛдаги рақиби 14-турда мағлуб бўлди

Бугун Қатар юлдузлар лигасининг иккинчи давра 14-тур учрашувларига старт берилди.
“Насаф”нинг ОЧЛ-2014 плей офф учрашувидаги рақиби “Ал-Жайиш” жамоаси ўз майдонида “Ал-Араби” жамоасини қабул қилди. Учрашувда 1:2 ҳисобида "Ал-Жайиш" мағлубиятга учради.

Учрашувнинг 36-дақиқасида ўйиндаги ҳисоб меҳмонлар томонидан очилди, голга “Ал-Араби” жамоаси вакили Вандерлей муаллифлик қилди. Ушбу ҳисоб узоқ сақланиб қолмади орадан 5 дақиқа ўтиб, “Ал-Жайиш” жамоасининг бразилиялик леионери Вагнер Рибейро томонидан ҳисоб тенглаштирилди. Учрашув биринчи бўлими ана шу ҳисобда якунига етди.

Учрашувнинг сўнгги 90-дақиқасида “Ал-Араби” жамоаси вакили Вандерлей дублга эришди, у “Ал-Жайиш” ва Қатар миллий терма жамоаси дарвозабони Сауд Ал-Хотир қўриқлаётган дарвозага ўзининг учрашувдаги иккинчи голини киритиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди ва ғалабасини таъминлади.

Шундай қилиб, “Ал-Жайиш” жамоаси ҚЮЛнинг 14-турида ҳам мағлубиятга учради. Турнир жадвалини бошқариб бораётган “Ал-Садд” жамоаси сафарда “Ал-Райян” жамоаси билан дуранг натижа, 2:2 ҳисобини қайд этди.

10.01.2014. ҚЮЛ, 14-тур.

“Ал-Жайиш” – “Ал-Араби” 1:2 (1:1)

Голлар: Вандерлей, 32-0:1, 90-1:2;  Вагнер Рибейро, 37-1:1;

“Ал-Жайиш”: Сауд Ал-Хотир, Мухаммад Матнани (Тунис), Рами Фаёз (Иордания),  Андерсон Мартинс (Бразилия), Калу Уче (Нигерия),  Мурод Нажий,  Мажид Мухаммад, Жирес Кембо (Франция), Сеул Ки Го (Жанубий Корея), Мухаммад Жедо,  Вагнер Рибейро (Бразилия).

Заҳирадан 2-бўлимда майдонга тушганлар: Юсуф Муфтаҳ (Мурод Нажий ўрнига), Мухаммад Жедо (Мажид Мухаммад ўрнига), Ал Санад (Жирес Кембо ўрнига).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика