Latest news

"Насаф"нинг легионер ҳужумчиси ҳам жамоани тарк этади News

"Насаф"нинг легионер ҳужумчиси ҳам жамоани тарк этади

Иккинчи давра олдидан "Насаф" таркибида ҳам ўзгариш бўлади.

Бизга маълум бўлишича, ҳужумчи Матеус Лима Круз ҳам жамоани тарк этади. Ҳозирда клубдагилар унинг ўрнига бошқа ҳужумчи излаш билан банд. Олдинроқ сайтимиз орқали Шоҳмалик Комиловнинг ҳам "Насаф"ни тарк этганини маълум қилгандик.

30 ёшли бразилиялик ҳужумчи ушбу мавсумда 6 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урди. У умумий ҳисобда "Насаф"да 24 ўйинда қатнашди ва ҳисобига 4 гол ҳамда 1 ассистни ёздириб қўйди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика