Latest news

17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  0 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  0 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  2 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  0 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  6 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  1 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  12 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  1 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  12 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  28 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  5 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  4

“Насаф”нинг финалдаги илк голини ким урган? News

“Насаф”нинг финалдаги илк голини ким урган?

“Насаф” жамоаси Ўзбекистон Кубоги финалида илк марта 2003 йилда иштирок этган. Ушбу финал учрашувида “аждарлар” Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси билан туқнаш келишган.

Учрашув 2003 йил 15 августда “Пахтакор” марказий стадионида ўтказилган. 15 000 томошабин қаршисида бўлиб ўтган финал учрашувида жамоамиз 3:1 ҳисобида мағлуб бўлган.
 
Учрашувнинг 38-дақиқасида “Насаф” жамоасининг финал учрашувидаги илк голини 12-рақамдаги ҳужумчиси Дилшод Мавланов киритган. Бу билан Дилшод Мавланов “Насаф” жамоасининг биринчи финал учрашувидаги биринчи голи муаллифи сифатида тарихда қолган.
 
Ушбу собиқ футболчимиз жамоамиз сафида 2001-2006 йиллар фаолият юритган.  Дилшод Мавланов - “Монгол” лақаби билан жамоамиз  мухлислари ёдида қолган. Дилшод Мавлановга оид яна бир қизиқарли факт, Ўзбекистон Кубоги-2016 финал учрашуви куни у ўзининг 40 ёшини нишонлайди. Собиқ футболчимиз айни дамда Жиззах шаҳрида, болаларга мураббий сифатида футбол сирларини ўргатиб келмоқда.
 
“Насаф”нинг Ўзбекистон Кубоги финалидаги сўнгги голи муаллифи Шерзод Аъзамов бўлиб турибди. Эсингизда бўлса, 2015 йил 17 октябр куни Жиззахда ўтказилган  финал учрашувининг 74-дақиқасида Шерзод Аъзамов гол киритган эди. Учрашув 2:1 ҳисобида жамоамиз ғалабаси билан якунланган. Шуниси қизиқки, ушбу учрашувда Шерзод Аъзамов 84-дақиқада автогол муаллифи ҳам бўлган.  
 
“Насаф” жамоаси финал учрашувларида рақиблари дарвозасига жами 5та гол киритган.
 
Қуйидаги Ўзбекистон Кубоги финал учрашувларида гол урган ўйинчиларимиз рўйхатини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

 
2003 йил. “Насаф” – “Пахтакор” 1:3. Дилшод Мавланов (38)
2011 йил. “Пахтакор” – “Насаф” 3:1. Жаҳонгир Жиямуродов (90 пен.)
2012 йил. “Бунёдкор” – “Насаф” 3:0
2013 йил. “Насаф” – “Бунёдкор” 1:2. Илҳом Юнусов (53)
2015 йил. “Бунёдкор” – “Насаф” 1:2. Шерзод Аъзамов (84 автогол) - Артур Геворкян (71), Шерзод Аъзамов (74).

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика