Latest news

21:00Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" (онлайн ҳисоб)  1 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  3 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  1 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  4 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  2

"Насаф" ёшлари иродали ғалабага эришди News

"Насаф" ёшлари иродали ғалабага эришди

Иккинчи даврани кўтаринки руҳда ўтказаётган Баҳодир Анаматов бошчилигидаги ёшлар жамоаси ушбу турда иродали ғалабани қўлга киритди.
Учрашув мезбонлар учун омадсиз бошланди. 12-дақиқада чап қанотдан бошланган тезкор ҳужум майдон марказига кейинчалик ўнг қанотга кўчди. Ва айнан шу қанотдан “Насаф” жарима майдончасига кириб келган Игорь Рогованов дарвозабон билан деярли бирга бир вазиятга чиқиб борди ва осонлик билан ҳисобни очди.

Голдан кейин мезбонлар ташаббус ўз қўлларига олишга ҳаракат қилишди. Айниқса, Санжар Баратовнинг бирин-кетин рақиб футболчиларини алдаб йўллаган зарбасини Никита Рибкин қийинчилик билан қайтариб юборишга эришди.

Иккинчи бўлимда жамоамиз таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширилгач, бу тез орада ўз самарасини берди. 53-дақиқада Санжар Баратов чап қанотдан рақиб жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни қарама-қарши қанотдаги шеригига узатди. Захирадан майдонга тушган Дониёр Нарзуллаев тўпга бир тегишдаёқ мувозанатни тиклади – 1:1.

Шундан кейин ташаббусни ўз қўлларига олган мезбонлар Никита Рибкин дарвозаси олдида кўплаб хавфли вазиятларни яратишди. Аммо фақатгина ўйин охирларига келиб ёш футболчиларимиз ғалабани ўзлари томонга оғдириб олишди. 88-дақиқада жароҳатдан қутулиб илк бор яшил майдонга чиққан Жаҳонгир Жиямурдов чамаси 30 метрлар узоқликдан белгиланган жарима тўпини ажойиб зарбаси билан голга айлантирган бўлса, ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Дониёр Нарзуллаевнинг узоқ масофдан кутилмаганда йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб тўрга йўл олди – 3:1. Ушбу ғалабадан кейин “Насаф” ўринбосарлари турнир жадвалининг 3-поғонасига кўтарилиб олишди.


Ёшлар лигаси, 19-тур. 19.09.2013.
“Насаф” – “Пахтакор” 3:1 (0:1)
Қарши шаҳри. “Насаф” стадиони.
Ҳакамлар:
Виктор Серазитдинов, Фирдавс Норсафаров, Суҳроб Сатторов, Жонон Ҳамидов.
Назоратчи: С.Нажафалиев.
“НАСАФ”: 23. Азамат Аҳмедов, 2. Миржалол Мўминов (28. Мирзамурод Жўрабоев, 35), 3. ЖАвлон Эгамов, 4. Сарвар Холмуродов, 7. Нажмиддин Нормуродов (10. Акбар Муродов, 56), 8. Жавоҳир Ашуров (16. Дониёр Нарзуллаев, 46), 11. Санжар Баратов. (9. Шоҳруҳ Қурбонов, 63) 13. Тоҳир Абдураззоқов, 17. Обид Мамотов (55. Жаҳонгир Жиямуродов, 78), 20. Жамолиддин Машарипов, (22. Диёр Каримов, 66) 33. Илҳом Усубжонов.
“ПАХТАКОР”: 1. Никита Рибкин, 27. Жалолиддин Саидов, 20. Муҳсин Убайдуллаев, 28. Аббосҳон Махситалиев, 4. Абдурасул Комилов, 7. Арам Бабаян, 8. Абдуллоҳ Олимов, 17. Игорь Рогованов (23, Аббосбек Отахонов, 78), 14. Жалолиддин Машарипов, 21. Абдулазиз Юсупов, 13. Анвар Ражапов (25. Владислав Павловский, 46).
Голлар: Д.Нарзуллалев (53, 90), Ж.Жиямуродов (88), Д – И.Рогованов (12).
Огоҳлантириш: Н.Нормуродов (16), М.Жўрабоев (58), А.Махситалиев (76).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика