Latest news

15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  3 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  3 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  2 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  1 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  5 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  5 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  0 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  2 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  5 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  4 11:00"Барселона" Ямалга тақиқ қўйди  18 10:39Мурод Исмоилов: “Кубок финалида ҳамма нарса бўлиши мумкин”  0 10:18Александр Мерзляков: "2010 йилги "Бунёдкор"га қарши кубок финалини эсимдан чиқара олмайман, бугун нима бўлишини якунда биламиз"  2 09:55Винисиус "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  9 09:24Ўзбекистон Кубогини кетма-кет 2 марта ютган мураббийлар. Хомяков бугун улар сафига кирадими?  3

“Насаф” янги мавсум тайёргарлигини Драган Черансиз давом эттирмоқда News

“Насаф” янги мавсум тайёргарлигини Драган Черансиз давом эттирмоқда

Tags :  Насаф
XXVI Ўзбекистон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган, “Насаф” футболчилари дам олишдан қайтиб келишди ва 15 декабрдан ўз қароргоҳида янги мавсум тайёргарлигини бошлади.

Машғулотлар клуб қароргоҳида бўлиб ўтмоқда. Машғулотларда Дониёржон Нарзуллаев, Азизжон Ғаниев, Шароф Муҳитдинов, Бобир Абдухолиқов ва Одилжон Ҳамробеков иштирок этишмаяпти. Ўзингизга маълум, ушбу футболчилар 2018 йил 21 январгача U-23 терма жамоамиз ихтиёрида бўлишади.

Сербиялик легионер ҳужумчи Драган Черан 20 декабрдан машғулотларга қўшилади. Яна бир легионер Игорь Голбан эса машғулотларга 15 декабрдан киришган.

“Насаф” 22 декабрь куни U-23 терма жамоамиз билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ушбу учрашув, шу куни Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда соат 15:00да бошланади.

Жамоанинг декабрь ойидаги режасига кўра, 26 декабрь куни футболчиларимиз тайёрлиги бўйича норматив топширишади ва шу куни тантанали тақдирлаш маросимида ҳам иштирок этишади. Декабрь ойи тайёргарлик машғулотлари 28 декабрь куни ниҳоясига етади. Шу куни жамоамиз яна бир назорат учрашувида майдонга тушиши мумкин. Шундан сўнг футболчиларимиз янги йил байрами муносабати билан қисқа таътилга чиқишади.

Мухлисларни кўпроқ қизиқтирадиган таркибдаги ўзгаришлар ҳақида ҳозирча янгилик йўқ.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика