Latest news

17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  0 17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  1 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  0 16:44Big name, Big team, Big coach...  13 16:19"Футбол олами". "Ҳакам юзи ёрилган футболчини кўрди ва... контакт йўқ деди..."  0 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  8 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  4 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  11 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  1 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  6 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  4 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  2 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  28

"Насаф" спорт директори: "Ўринбосарларимизнинг Олмалиққа боришига пул топдик, энди футзал масаласи қолди" News

"Насаф" спорт директори: "Ўринбосарларимизнинг Олмалиққа боришига пул топдик, энди футзал масаласи қолди"

Қаршининг "Насаф" футбол клуби молиявий танг аҳволга тушиб қолгани охирги пайтларда тез-тез қулоққа чалиняпти.

Ҳатто вазият шу даражага бориб етганки, клуб ўз ўринбосарларини зўрға сафар ўйинларига юбормоқда. Маълумки, "Насаф" ёшлари эртага Олмалиқда АГМК меҳмони бўлишади. Аввалига ўринбосарлар пул муаммоси туфайли сафар учрашувига бора олмайди деган хабар чиққанди.

Биз вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида "Насаф" ПФК спорт директори Виталий Ни билан боғландик. Виталий Николаевич бу борада шундай деди:

"Клубимизда чиндан ҳам молиявий муаммолар борлиги қуруқ гап эмас. Ҳатто ўринбосарларни Олмалиққа қандай юбориш ҳақида ўйлаб қолдик. Аммо ҳозирги пайтга келиб масала ҳал бўлди ва ёшларимиз АГМК билан ўйинга боришади. Мен бу ҳақда ёшларимиз мураббийи Зафар Холмуродов билан гаплашдим, унга жамоа Олмалиққа боришини айтдим. Энди бўлса футзал жамоамиз масаласини ҳал қилиш қолди".

"Насаф" футзал клуби навбатдаги турни 29-30 апрель кунлари сафарда "Сўғдиёна"га қарши ўтказади. Эндиликда футзалчиларнинг Жиззахга бориши сўроқ остида қолган. Лекин Виталий Нининг айтишича, тез орада бу масала ҳам ҳал бўлиши кутилмоқда.

Х.Холиқов.

Rating: -88   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика