"Насаф" шифокори Умиджон Эргашевнинг ҳолати ҳақида маълумот берди
29 jun 2021 07:50
News
"Насаф" шифокори Умиджон Эргашевнинг ҳолати ҳақида маълумот берди
Ўзингизга маълум, кеча "Қўқон-1912" - "Насаф" учрашувининг 75-дақиқасида Умиджон Эргашев мезбонлар футболчиси Шохназар Норбеков билан тўқнашиб кетиши натижасида тез тиббий ёрдам машинасида майдонни тарк этган эди.
Умиджоннинг ҳозирги аҳволи ҳақида "Насаф" шифокори ахборот берди.
"Умиджон Эргашевга дастлабки тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Унга бош миянинг енгил чайқалиши ва лаб соҳасининг йиртилиши ташхиси қўйилди. Умиджон ҳозир жамоамиз билан бирга ва аҳволи қониқарли даражада. Эргашев яна бир бор тиббий кўрикдан ўтказилади ва шундан сўнг муолажалар тайинланади", - дейди Маъруф Бердиев.
Link :
Source : fcnasaf.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Comments