"Насаф" - "Қўқон-1912" ўйинига доир маълумотлар
18 may 2019 17:06
News
"Насаф" - "Қўқон-1912" ўйинига доир маълумотлар
"Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилади. Мазкур учрашув 20:00да бошланади. Аслида бу ўйин Қўқонда бўлиб ўтиши лозим эди, бироқ "Қўқон-1912" стадиони мавсумга ҳамон тайёр бўлмагани боис баҳс Қаршига кўчирилди.
Қуйида мазкур беллашувга оид баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз.
"Насаф"
- "Насаф" турнир жадвалида 11 очко билан 8-ўринда боряпти. Жамоа учтадан ўйинда ғалаба ва мағлубият қайд этган. Шунингдек, икки бор дурангга эришди. Тўплар нисбати 12-9.
- "Насаф" ўз майдонида очко йиғиш бўйича 7-ўринда боряпти. "Аждарлар" уйдаги тўртта ўйинда 7 очко тўплашган.
- "Насаф" кетма-кет учта мағлубиятдан сўнг охирги уч ўйинда ижобий натижа қайд этди. Жамоа икки бор зафар қучиб, бир марта дуранг ўйнади.
- "Насаф" ўз майдонидаги охирги ўйинида ғалаба қозона олмади. Жамоа "Қизилқум" билан 1:1 ҳисобини қайд этди.
"Қўқон-1912"
- "Қўқон-1912" ҳамон қуйи ўринларда боряпти. Жамоа 8та ўйинда зўрға 6 очко тўплаган. Тўплар нисбати 8-18.
- "Қўқон-1912" Суперлига клублар орасида энг кўп гол ўтказган жамоа бўлиб турибди.
- "Қўқон-1912" сафарда очко йиғиш бўйича 4-ўринда, бироқ энг кўп гол ўтказган -15та.
- Қўқонликлар қаторасига учта ўйиндан бери зафар қуча олишмаяпти. Бу жамоа кетма-кет тўртта ўйинни сафарда ўтказди ва бугун бешинчиси ҳам шундай бўлади.
- "Қўқон-1912" ягона ғалабасини сафарда қўлга киритган. Бу жамоа "Қизилқум"ни 1:0 ҳисобида енгиб қайтган.
Охирги 5 учрашув
2018 йил. "Насаф" - "Қўқон-1912" 1:1
2018 йил. "Насаф" - "Қўқон-1912" 1:0
2017 йил. "Насаф" - "Қўқон-1912" 3:0
2016 йил. "Насаф" - "Қўқон-1912" 1:0
2015 йил. "Насаф" - "Қўқон-1912" 3:0
Қаршида бўлиб ўтган охирги бешта ўйиннинг тўрттасида "Насаф" ғалаба қозонган. Ва "Насаф" ғалабага эришган ўйинларда жамоа гол ўтказмаган. Фақат охирги учрашув 1:1 ҳисобида якун топган.
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Comments