Latest news

16:44Big name, Big team, Big coach...  1 16:19"Футбол олами". Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" ғолиб, водий дербисида "Андижон" ютқазди, "Бунёдкор" - "Насаф" 2:2  0 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  5 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  4 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  8 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  1 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  6 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  4 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  1 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  25 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1

"Насаф" – "Пахтакор" ўйини пойтахликлар сўровига кўра қолдирилди News

"Насаф" – "Пахтакор" ўйини пойтахликлар сўровига кўра қолдирилди

Coca Cola Суперлигаси 11-туридан ўрин олган "Насаф" – "Пахтакор" тўқнашуви 20 май куни бўлиб ўтиши керак эди.

Мазкур беллашув "Пахтакор" футбол клуби сўровига асосан қолдирилади. 

"Суперлига ва Про лига регламенти"нинг 10.9-бандида  Ўзбекистон U-20 термасининг Жаҳон чемпионати финал босқичи учрашувига уч ва ундан кўп футболчиси жалб қилинган клуб расмий учрашувни бошқа санага кўчиришни сўраб мурожаат қилишга ҳақли эканлиги қайд этилган. Ўзбекистон U-20 термаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Аргентинадаги мундиалга "Пахтакор"нинг 8 нафар аъзосини олиб кетишни режалаштирган: Отабек Боймуродов, Диёрбек Ортиқбоев, Абубакр Ашуров, Аббос Файзуллаев, Шаҳзодбек Раҳматуллаев, Беҳрузбек Асқаров, Пўлатхўжа Холдорхонов, Рустам Турдимуродов. Шундан келиб чиқиб, Лига "Пахтакор" сўровини қаноатлантиради. 

Регламент бўйича "Пахтакор" U-20 Осиё Кубоги даврида ҳам расмий учрашувларини суришни сўраши мумкин эди. Бироқ клуб ўтган давр давомида вазиятдан кўчиришларсиз чиқишга эришди. Айни вақтда эса нафақат юқорида номлари қайд этилган футболчилар жамоа билан бирга эмас, балки ёши нисбатан каттароқ қатор футболчиларда ҳам жароҳатлар мавжуд. 

Аввалроқ Лига "Пахтакор" ва "Насаф" иштирокидаги Ўзбекистон Суперкубоги учрашувини Қарши клубининг Чемпионлар Лигасидаги иштироки сабаб мавсум олдидан ўтказа олмаганди. Июнь ойида Сречко Катанес Ўзбекистон миллий терма жамоасини ФИФА кунларидан аввалроқ йиғишга мажбур бўлаётганини ҳам ҳисобга олса, 2022 йилги мавсум совриндорлари иштирокидаги ҳар икки ўйин июл ёки август ойларида ўтказилиши мумкин. Лига бу ҳақда кейинроқ қарор қабул қилади. Боиси биз ОФК томонидан Чемпионлар лигасининг 2023/24 йилги мавсумига қуръа ташланишини кутишга мажбурмиз. Зеро, мазкур мусобақада Суперлиганинг тўрт клуби Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Шундан келиб чиқибгина мавсумнинг иккинчи давраси учун тақвим шакллантириш мумкин бўлади.

Rating: -26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика