Latest news

02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  0 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  2 23:58Шквирин "Андижон"да  3 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  4 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  6 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  8 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  4 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  4 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  9 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  19 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  16 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  21

"Пахтакор" Қаршида "камбэк" амалга оширди News

"Пахтакор" Қаршида "камбэк" амалга оширди

Суперлиганинг 1-туриданг ўрин олган "Насаф" - "Пахтакор" учрашуви якунланди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


НАСАФ – ПАХТАКОР 2:3
10 март 2021 йил. Қарши. "Марказий" стадион. 18:30 (Спорт тв LIVE)
Ҳакамлар:
Илгиз Танташев, Андрей Цапенко, Ҳусниддин Шодмонов, Илья Илин
Назоратчи: Марат Исмоилов
VAR ҳаками: Азиз Асимов
VAR ассистент: Жаҳонгир Саидов
VAR назоратчи: Фарҳод Абдуллаев
Оператор: Шохруз Хўжаев
Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов
Гол: 35 -Шоҳмалик Комилов 1:0, 61 -Шокир Йўлдошев 2:0, 71-  Сардор Рашидов 2:1,  80 - Акмал Мозговой (автогол), 87 - ИброҳимҲалил Йўлдошев 2:3

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 14.Шокир Йўлдошев, 15.Жўрабек Маннонов, 19.Ҳусайн Норчаев, 22.Акмал Мозговой, 34.Шерзод Насруллаев, 50.Шоҳмалик Комилов (20.Сухроб Нуруллоев, 80), 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич, 92.Умар Эшмуродов.
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 13.Азамат Сойибов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев,  25.Муҳриддин Зоиров, 70.Абубакр Ризо Турдиалиев, 71. Жасур Жумаев.

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Хожиакбар Алижонов (6.ИброҳимҲалил Йўлдошев, 69), 5.Анзур Исмоилов, 7.Сардор Рашидов, 8.Азизбек Турғунбоев (18.Ҳожимат Эркинов, 46), 9.Эрен Дердийок, 10.Драган Черан (19.Шароф Муҳитдинов, 66), 11.Егор Кримец, 21.Аброр Исмоилов, 27.Сардор Собирхўжаев, 34.Фаррух Сайфиев.
Захира: 25.Элдорбек Суюнов,  14.Ҳумоюнмирзо Иминов, 17.Шерзод Темиров,  23.Шерзод Аъзамов.

Огоҳлантириш: Аброр Исмоилов - 22, Драган Черан - 40, Егор Кримец- 48,  Шоҳмалик Комилов - 74, Жўрабек Маннонов -83


ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди

Ҳакам иккинчи бўлимга беш дақиқа қўшиб берди

89. Ўзгариш: Зоиров Шокир Йўлдошевни алиштириди

Йўлдошев Собирхўжаев билан ажойиб ҳужум ташкил этди ва  ИброҳимҲалил Йўлдошев ҳисобни ўзгартимоқда



87. ГОООООООООЛ. ИброҳимҲалил Йўлдошев ҳисобни 2:3 га келтирмоқда

83. Огоҳлантириш: Жўрабек Маннонов огоҳлантирилди


80. ГООООООООЛ. Мозговой ўзининг дарвозасига тўпни жойлаб қўйди

80. Ўзгариш: Шоҳмалик Комиловнинг ўрнига Сухроб Нуруллоев тушди

77. ЗАРБАААААА. Ҳожиматнинг зарбасини Неъматов қийинчилик билан бурчакка чиқариб юборди

77. ЗАРБАААА. Алиқулов бурчакдан узатилган тўпга боши билан зарба йўллади, бироқ сал ноаниқ

76. УХХХХХХХ. Иброҳимҳалил Йўлдошев сал қолса, ўз дарвозасига уриб қўйиши мумкин эди

74. Огоҳлантириш: Комилов огоҳлантирилди


71. ГОООООООООООЛ. Рашидов пеналтидан унумли фойдаланди ва ҳисобни қисқартирди

70. ПEНАЛТИ... Собирхўжаев жарима майдончасини ичида йиқитилди.

69. Ўзгариш: Алижоновнинг ўрнига Йўлдошев майдонга тушди

67. ЗАРБАААААЛАР. Мезбонлар иккинчи голдан сўнг руҳланиб, бирин кетин ажойиб зарбалар йўллашди, бу сафар Санжар жамоасининг жонига оро кирди

66. Ўзгариш: Шароф Муҳиддиновнинг ўрнига Драган Черан майдонга тушди

66. ЗАРБААААА. Марконинг узоқдан йўллаган зарбасини Қувватов қийинчилик билан қайтарди

Марко тепган тўпни Қувватов бартараф этди аммо тўп Йўлдошевга бориб тушди. Йўлдошев эса Қувватовни доғда қолдирди


61. ГООООООООООЛ. Шокир Йўлдошев ҳисоби 2:0 га келтирмоқда

58. УХХХХХХ. НОРЧАEEEEВ! Мезбонлар ҳужумчиси жаримага кириб зарба йўллади, Қувватов эса тўпни қайтариб юборди.

57. ЗАРБА. Жаримадан узатилган тўпга Шокир Йўлдошев боши билан зарба йўллади, бироқ секин чиққан зарбани меҳмонлар дарвозабони қийинчиликсиз ушлаб олди

52. ЗАРБА. Бурчакдан узатилган тўп ҳимоячиларга тегиб Алижоновга бориб тушди, "Шер"ларнинг ҳимоячисини зарбаси анча ноаниқ

48. Огоҳлантириш: Меҳмонлар сардори Егор Кримец огоҳлантирилди

46. Ўзгариш: Азиз Турғунбоевнинг ўрнига Ҳожимат Эркинов майдонга тушди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди.

45+1. ЗАРБА. Сардор Собирхўжаевнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

Ҳакам биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берди

44. ЗАРБАААА. Акмал Мозговой узоқдан кучли ва аниқ зарба йўллади, Санжар тўпни ушлашга муваффақт бўлди

40. Огоҳлантириш: Черан ҳакамнинг қарорига норози бўлиб, унга қаттиқ гапирди ва ҳакам иккиланмасдан сариқ карточка кўрсатди

"Насаф" футболчиларининг қисқа паслар ёдамида ташкил қилган ҳужумини Шоҳмалик Комилов гол билан якунлади


35. ГООООООООООООЛ. Шоҳмалик Комилов ҳисобни очмоқда



31. Марказий ўзин ҳақиқатдан ҳам курашларга бой бўлмоқда. Майдонда ҳар икки жамоа вакилларидан биттадан футболчи ётибди.

29. ҚАНДАЙ ҚИЛИБ? ЧEРАААААН!!! Сербияликнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси, ҳимоячиларга тегди ва бурчакка чиқиб кетди



26. ЗАРБА. Станович узоқдан кучли зарба йўллади, бироқ ҳозирча сербияликнинг зарбасига аниқлик етишмади

25. ЗАРБА. Сардор Рашидовдан навбатдаги зарба, бироқ ноаниқ.


22. ЗАРБАААА. "Насаф" футболчилари рақиб жарима майдончаси ичида бир нечта яхши имкониятлар бўлди. Бироқ барчаси ҳозирча бефойда

22. Огоҳлантириш: "Пахтакор"дан Аброр Исмоилов огоҳлантирилди

15. ЯХШИ ИМКОНИЯТ. Алижонов қанотдан тўпни Рашидовга узатди, Сардор эса боши билан тўпни Турғунбоевга ташлаб берди, бироқ мезбонлар ҳимоячилари яхши ҳаракат қилиб қайтариб юборишди



13. ЗАРБААААА. Мезбонлар учрашувдаги илк бурчак зарбасини амалга оширди. Норчаев боши билан зарба йўллади, Қувватов эса тўпни ушлаб олишга эришди

10. ЗАРБААААА. Сардор Рашидов жаримадан кучли зарба йўллади, бироқ тўп устунга тегиб қайтди

9. Жамоалар учрашувнинг илк дақиқаларида бир бирларини ўрганиш билан банд бўлишмоқда. Ҳозирча ҳеч бир жамоа хавфли ҳужум ташкил қилмади

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 18:30да бошланади.

Rating: +45   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика