Latest news

14:09Эшитдик-да! "Бунёдкор" бугун "Олимпик" ўйинчиси билан шартнома тузади  2 13:39"Пахтакор" стадионига таъмир керак. У Суперлигани қабул қила олмайди  13 13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  1 12:52Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан ОНЛАЙН  1 12:31ЦСКА ҳужумчиси Греция клуби билан шартнома имзолайди   2 12:05Шерзод Файзиев қаерда?   6 11:50"Краснодар" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади   1 11:29Леон Горецкага "Атлетико Мадрид" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда  1 10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  6 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  3 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  6 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  10 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  21 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2

"Насаф" ўз майдонида "Металлург"га ютқазди News

"Насаф" ўз майдонида "Металлург"га ютқазди

Олий лиганинг 9-тур учрашуви "Насаф" - "Металлург" ўйинининг матнли онлайн трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Олий лига, 9-тур.

«Насаф» (Қарши) – «Металлург» (Бекобод) 0:1

15 май. Қарши. "Марказий" стадион. 19:00.

Гол: Аюбхон Номанов (5)

Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), В. Лушин (Гулистон), Р. Нугманов (Тошкент), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи
: А. Попов (Тошкент).

"Насаф": 30.Ўткир Юсупов, 4.Мақсуд Каримов, 5.Ботир Қораев (15. Рой Рок, 46), 17.Артур Геворкян, 18.Баҳром Абдурахимов, 20.Эркин Байдуллаев, 22.Шоҳруҳ Гадоев, 27.Илҳом Юнусов (16. Алишер Юсупов, 80), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 32.Ҳамза Каримов, 34.Фарруҳ Сайфиев (9. Илҳом Шомуродов, 55).

"Металлург": 91. Зафар Сафаев, 4.Ҳикмат Ҳошимов, 6.Дилмурод Каримов, 7.Дониёр Одилов (77. Саиджон Абдужабборов, 82), 8.Аюбхон Номанов, 9.Шаҳзодбек Нурматов (55. Зоҳид Абдуллаев, 88), 13.Александр Ковалёв, 14.Давронбек Каримқулов, 19.Руслан Вагапов, 20.Мирғиёз Сулаймонов, 22.Муроджон Тошматов.

Огоҳлантиришлар: М. Каримов (19), А. Геворкян (76) – Д. Каримов (12), А. Номанов (58), М. Сулейманов (76).


                               МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                         ЯНГИЛАШ



- "Насаф" - "Металлург" учрашувидан олиб борган матнли онлайн трансляциямизни якунлаймиз. Доимо соғ ва саломат бўлинг, азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча.


- Бекободнинг "Металлург" жамоаси Қаршидан муҳим ғалаба билан қайтадиган бўлди.


- ЎЙИН ТУГАДИ!


90`
"Металлург" футболчилари майдонда ётишибди. Қўшиб берилган дақиқалар эса ўтиб бормоқда.


90`
Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.


89`
Ўзгариш. "Металлург". Шаҳзодбек Нурматов ўрнига Зоҳид Абдуллаев туширилди.


88`
"Металлург" ўйинни ўз жарима майдончаси атрофидан узоқлаштиришга эришди.


87` Хавфли вазият!
Шуҳрат Муҳаммадиевда қулай вазият! Аммо зарба кучсиз чиқди. "Металлург" жуда тартибли ҳимояланмоқда.


85` Хавфли вазият!!!!
Илҳом Шомуродов ўз услубида! Бир метр масофадан ҳужумчи тўпни дарвозага жойлаб қўя олмади! Камига Артур Геворкян ҳам қайтган тўпга аниқ зарба бера олмади.


84`
Шаҳзодбек Нурматовнинг кўрсатаётган ўйини таҳсинга сазовор. Футболчи майдон марказида ҳимоячиларни шунчаки алдаб юрибди. Қойил.


82`
Ўзгариш. "Металлург". Дониёр Одилов ўрнига Саиджон Абдужабборов тушди.


80`
Ўзгариш. "Насаф". Илҳом Юнусов ўрнига Алишер Юсупов майдонга тушди.


78`
Шаҳзодбек Нурматов "Насаф" ҳимоячиларидан қочиб кетаётган бир пайтда уни йиқитишди. Лекин ҳакам бу вазиятда пенальти белгилашга жазм этмади. Агарда ўйин қоидаси бузилмаган бўлса, унда нега симуляция учун огоҳлантириш йўқ?


76`
Артур Геворкян ва Шоҳруҳ Гадоев ҳакам томонидан огоҳлантириш олди. Аслида Дилмурод Каримов майдон марказида ўйин қоидасини бузганди. Лекин жабланувчи Артур Геворкянга огоҳлантириш кўрсатилди. Камига Шоҳруҳ Гадоев ҳам сариқ карточка билан сийланди. Дилмурод Каримовда сариқ карточка бор эди ва бу вазиятда Зокир Қодиров меҳмонлар аъзосини аяди. Тушунарсиз қарор очиғи.


75`
"Металлург" ҳимояга ётиб олишни истамаяпти. Улар ҳам ҳужумкорликни оширишмоқда. Ўткир Юсупов бу вазиятда яхши ҳаракат қилди.


73`
Илҳом Шомуродов ҳужумда рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузди деб топди бош ҳакам.


70`
"Насаф" яна ҳужум қилди. Бу сафар тўпга чиқишда Зафар Сафаев хатога йўл қўйди. Сал бўлмаса Артур Геворкян бу вазиятдан унумли фойдаланиши мумкин эди. Бироқ Геворкян ўткир бурчак остида тургани сабабли ушбу вазиятдан фойдалана олмади.


69`
Стадионга ўйинни кузатиш учун 3460 нафар томошабин ташриф буюрган.


68`
Илҳом Шомуродов майдонга тушганидан буён кўринаётгани йўқ.


67`
"Металлург" дарвозабони Зафар Сафаев майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди. Бу эса маҳаллий мухлисларга ёқмаяпти.


66`
"Насаф" ҳужумлар ёмғирини бошлади. "Металлург" эса ҳимояда ҳозирча бехато ўйнамоқда.


65` Хавфли вазият! Шоҳруҳ Гадоев! Артур Геворкяннинг пасидан кейин Гадоев дарвоза томон кучли зарба йўллади. Бирозгина ноаниқ.



63`
ГОООООЛ! Шоҳруҳ Гадоевнинг голи ўйиндан ташқари ҳолат туфайли инобатга олинмади. Эркин Байдуллаевнинг кучли зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди, қайтган тўпни дарвозага киритиб қўйган Шоҳруҳ Гадоев эса оффсайдда қолиб кетган деб топилди.


61`
"Металлург"нинг ҳужуми. Шаҳзодбек Нурматовнинг дарвоза томон тепган тўпи бироз ноаниқ кетди.


60`
Кейинги ҳужумда Баҳром Абдурахимов ишончни оқлай олмади. Унинг жарима майдончаси ичидан йўллаган зарбаси мўлжалга аниқ бормади.


58` Хавфли вазият!!!!!!!!! Ҳамза Каримов! Мақсуд Каримов!
"Насаф" гол уриш учун чинакамига яхши имкониятга эга бўлганди. Бурчакдан ошириб берилган тўпни аввалига Ҳамза Каримов боши билан дарвозага йўллаганди. Сафаев бу вазиятда жамоаси жонига оро кирганди. Қайтган тўпни эса бошқа бир марказий ҳимоячи Мақсуд Каримов бўш қолган дарвозага кирита олмади. Унинг тепган зарбаси ён чизиқда турган қанот ҳаками олдига борди.


57`
"Насаф" футболчилари шошишмоқда. Вақт эса ўтиб бормоқда.


55`
Ўзгариш. "Насаф" жамоаси таркибида ҳаракат қилган Фарруҳ Сайфиев ўрнига ҳужуми Илҳом Шомуродов майдонга туширилди.


53`
Гадоевнинг фаоллиги эвазига ташкил этилган ҳужум оффсайд туфайли тўхтб қолди. Артур Геворкян ўйиндан ташқари ҳолатда эди.


52`
"Металлург" дарвозаси олдида ҳақиқий голга тортадиган вазиятлар ташкил этилмаяпти. Тўп асосан мезбонларда. Лекин ҳужумда уларга бекободликлар эркин ҳаракат қилишларига имконият беришмаяпти.


49`
"Насаф" сафида сўнгги зарбани берадиган футболчи кўринмаяпти.


48`
"Насаф" ҳужумкорликни оширмоқда. Шоҳруҳ Гадоев ҳамда Фарруҳ Сайфиевлар қанотлар орқали ҳужумлар ташкил этишмоқда.


47`
Шоҳурҳ Гадоев жамоасининг ҳужуми пайтида ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани қайд этилди.


46
` "Насаф" сафида ўзгариш кузатилди. Ботир Қораев ўрнига Рой Рок майдонга чиқди.


- Иккинчи бўлим бошланди!



- Биринчи тайм тугади. ТАНАФФУС!


45`
Биринчи бўлимга учрашув бош ҳаками Зокир Қодиров 1 дақиқа вақт қўшиб берди.


44`
Илҳом Юнусовнинг кучли зарбаси дарвозага аниқ бормади. Кучли, хавфли зарба. Лекин бу "Насаф"га наф келтирмади.


43`
"Металлург" яхши ҳимояланмоқда. "Насаф" уларни ҳимоясини ёриб ўтишда муаммога дуч келмоқда.


41`
Ҳозирча турнинг энг зерикарли ўйинларидан бири айнан Қаршида кечмоқда десак муболаға бўлмайди. Биринчи таймдаги футбол шундай дейишимизга сабаб бўлмоқда.


39`
"Металлург" позицион ҳужумга ўтди. "Насаф" уларга бу борада ҳам имкон бериб қўймоқда.


37`
"Металлург" ҳужумга ўтишга шошилмаяпти. Улар энди асосан қарши ҳужумга таяниб ўйнашади. Асосийси тўп ўтказиб юбормаслик деган мақсадда ўйнашмоқда бекободликлар. Сабаби таблодаги ҳисоб уларни тўла қониқтиради.


36`
"Насаф"нинг чап қанот орқали ташкил этган ҳужумини якунлаб қўядиган футболчи топилмади.


34`
Ўйин сурати паст.


32`
Шоҳруҳ Гадоев - Илҳом Юнусов - Артур Геворкян комбинациясидан сўнги Геворкян тўпни боши билан дарвозага йўллади. Ноаниқ.


30`
Артур Геворкяннинг жарима тўпидан йўллаган зарбаси "жонли девор"га тегиб қайтди.


28`
"Насаф"нинг навбатдаги ҳужумини Сайфиев ўзининг ажабтовур қарори билан бузиб қўйди.


27` Хавфли вазият!
Артур Геворкян томонидан ошириб берилган тўпга Ҳамза Каримов боши билан зарба берди. Бирозгина ноаниқ.


26`
"Насаф" аста-секин ўзига келмоқда. Жамоа ҳужумлар сонини оширмоқда.


24`
Бурчак зарбаси мезбонларга самара келтирмади. Кейинги вазиятда Шоҳруҳ Гадоев Фарруҳ Сайфиевни қулай вазиятга чиқариб юборди. Сайфиев эса зарба беришда хатога йўл қўйди.


23` Ниҳоят илк аниқ зарба! Илҳом Юнусов!
Шоҳруҳ Гадоев тўпни Фарруҳ Сайфиевга оширди, Фарруҳ эса Илҳом Юнусовнинг зарба беришига яхши шароит яратиб берди. Юнусовнинг кучли зарбасини эса Сафаев бартараф этди. Бурчак зарбаси.


21`
Ҳозиргача бўлган дақиқани таҳлил қиладиган бўлсак, "Металлург" анча яхшироқ кўринмоқда. Уларнинг ҳужумлари ҳам дадил, ҳам хавфлироқ чиқмоқда. "Насаф" футболчилари эса ҳалигача бирорта аниқ зарба беришгани йўқ.


20`
Дилмурод Каримов жарима зарбасидан жуда кучли зарба йўллади. Ўткир Юсупов ўзига келган тўпни қайтариб юборди.


19`
Мақсуд Каримов Шаҳзодбек Нурматовни ҳужумда ушлаб қолди ва ҳакам томонидан сариқ карточка билан сийланди. Жарима зарбаси.


17`
"Металлург" дарвозаси томон илк зарба. Артур Геворкяннинг бу галги уриниши бесамар кетди.


16`
"Насаф"нинг ҳужумкор ўйинидан асар ҳам йўқ десак муболаға бўлмайди. Жамоа ОЧЛда ҳимоявий ўйин кўрсатиб, ҳужумдаги ижодкорликни бироз унутаёзибди. Олий лигада ҳужумкор "Насаф" кучлироқ ўйнарди. Рўзиқул Бердиев ўша жамоани яна қайтариши талаб этилади.


14`
"Насаф"нинг олдинги чизиқда ишлари беш эмас. Жамоада ҳужумчи йўқлиги панд бермоқда.


13`
Дилмурод Каримовга сариқ карточка кўрсатилди. "Металлург" футболчиси майдон марказида Илҳом Юнусовга қарши қўполлик ишлатди.


11`
"Металлург" ҳимоячилари рақибнинг стандарт вазиятидан содир этган ҳужумини бартараф этишни уддасидан чиқишди. 


10`
"Насаф" футболчилари бурчак зарбаси ишлаб олишди.


9`
Ўйин темпи у қадар юқори эмас. "Насаф"нинг ўйинига тезкорлик етишмаётгандек. Меҳмонлар эса асосан рақибни қарши ҳужумда ушлашга ҳаракат қилишмоқда.


7`
"Насаф"нинг ўйини чиқмаяпти. "Аждарлар" рақиб дарвозаси олдида ҳеч қандай хавф содир эта олишмаяпти. "Металлург"нинг ҳужумлари эса кескинлиги билан ажралиб турибди.


5` ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ! Аюбхон Номанов!
Ана сенга ҳужум ва мана сенга гол деди бекободлик футболчилар. Ботир Қораевнинг ҳимоядаги хатосидан сўнг "Металлург" футболчилари рақиб дарвозасини ишғол қилишди. Муроджон Тошматовнинг уриниши бартараф этган Ўткир Юсупов, қайтган тўпга зарба берган Аюбхон Номановнинг зарбасига қаршилик қила олмади. Ҳисоб очилди.


4`
"Насаф" тўпни яхши назорат қилмоқда. Лекин ҳали ҳужумларгача навбат келгани йўқ. Ҳозирча асосий кураш майдон марказида кечмоқда.


3`
"Металлург" футболчилари жуда кескин ҳаракат қилишмоқда. Энди Муроджон Тошматов майдон марказида Шуҳрат Муҳаммадиевга нисбатан қўпол ўйнади.


2` Ўйинни дастлабки дақиқасидаёқ Ботир Қораев рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетди. Қораевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.


- УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!



- Ўйинни майдон марказидан "Металлург" футболчилари бошлаб беришади.


- "Насаф" бугунги ўйинда кўк рангли либосда, "Металлург" сариқ формада ўйнайди.


- Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда.


- Жамоалар ўйинолди чигалёзди машқларни давом эттиришмоқда. Стадионга мухлислар ташрифи юқори эмас. Ҳозирча стадионга 2 мингдан ошиқроқ томошабинлар келиб улгуришган. Ўйин бошланишига эса ярим соатдан сал камроқ вақт қолди.


- "Металлург" таркибида ўзгаришлар деярли йўқ. Рустам Мирсодиқов ўзининг оптимал таркибини майдонга ташлаган.


- Жамоаларнинг бошланғич таркиблари маълум бўлди. "Насаф" таркибида бир қатор ўзгаришларга кўзимиз тушиши мумкин. Рўзиқул Бердиев бугун Артур Геворкяндан ҳужумчи сифатида фойдаланишга қарор қилган. Илҳом Шомуродов захирада қолдирилди. Жароҳат туфайли бир қатор учрашувларни ўтказиб юборган Шуҳрат Муҳаммадиев сафга қайтган. "Аждарлар"нинг асосий посбони Элдор Суюновга ҳам бугун дам берилган. Унинг ўрнига истеъдодли посбон Ўткир Юсупов дарвозани қўриқлайдиган бўлди. Шунингдек жамоанинг асосий ҳимоячисига айланган Рой Рок ҳам асосий таркибга киритилмаган. Ботир Қораев бугун унинг ўрнини билинтирмасликка уриниб кўради. Шерзод Аъзамов ҳам бугунги ўйинни захирада бошлайди.


- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Олий лиганинг 9-туридан ўрин олган "Насаф" - "Металлург" учрашувидан сайтимиз орқали матнли онлайн трансляциясини уюштирамиз. Хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлади.


- Учрашув соат 19:00да бошланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика