Latest news

15:17ЕЧЛ. Неаполда "Челси"нинг икки мухлиси шифохонага ётқизилди, бирига пичоқ билан ҳужум қилинган бўлиши мумкин  0 14:24Саудияликлар Усман Дембеле учун улкан таклиф тайёрлашмоқда  0 13:48Жейми Каррагер: "Бу "Ливерпуль" АПЛ учун мос эмас"  2 13:12Фабио Капелло: "Милан" — ўта пассив жамоа, ҳужумчилар ҳимояга ёрдам бермаяпти"  2 12:51Италия Кубоги. Барча чорак финалчилар ва жуфтликлар маълум!  2 12:24Бугунги тақвим: Суперлигада янги мавсуми қуръаси, футзал бўйича Осиё Кубогида "Марказий Осиё дербиси", ЧЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:07Пол Скоулз: "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг ёмон чемпион бўлиши мумкин"  8 11:42"Бавария" Упамеканони олиб қолиш учун 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқда  0 11:2830 январь - ЎФА конгресси ва тақдирлаш маросими  3 10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  17 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  10 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  5 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  14

"Насаф" - "Навбаҳор" учрашуви олдидан News

"Насаф" - "Навбаҳор" учрашуви олдидан

"Насаф" бугун Олий лиганинг 23-тур доирасида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасига қарши саф тортади.


"Навбаҳор" жамоаси Қаршига яхши мақсадлар ила ташриф буюргани аниқ. Бироқ уларнинг мақсадлари жамоамизнинг режаларини бузиб қўймайди. "Насаф" ўз мухлислари қаршисида "Навбаҳор" қаршилигини енгишга ҳаракат қилади. "Аждарлар" ҳисобида ҳозирда 48 очко мавжуд ва жамоамиз турнир жадвалида учинчи поғонани эгаллаб турибди. "Навбаҳор" эса Қарши сафаригача 22 ўйинда майдонга тушиб, 25 очко эгасига айланишган ва мусобақа жадвалида 11-поғонада боришмоқда.

Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлар тарихи ҳақида қуйида хабар бериб ўтгандик.

Барчага маълумки, "Насаф" ҳамда "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги ҳар қандай мусобақадаги ўйин қизғин ва кескин курашларга бой тарзда кечади. Ушбу жамоалар ўртасидаги баҳс принципиал аҳамиятга эга. Азалий рақиблар тўқнашуви жамоаларнинг турнир жадвалидаги мавқеидан қатъий назар, мухлисларга шиддаткор футболни тақдим этиб бериши ҳеч кимга сир эмас.  


Йўқотишлар

Бу ўйинда меҳмонлар ўзларининг олти нафар футболчилари хизматидан фойдалана олишмайди. Алишер Саматов, Санъат Шихов, Дилшод Жабборов ва Шаҳбоз Эркиновнинг сариқ карточкалари сони тўрттага етганлиги боис ўйинни қўйиб юборишади. Шунингдек, "лочинлар" ҳимоячиси Қаҳрамон Маҳаммаджонов қўлини синдириб олганлиги боис учрашувда қатнаша олмаса, ярим ҳимоячи Азим Аҳмедов ҳам бетоблиги туфайли бу баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди.

"Насаф" таркибида ҳам баъзи йўқотишлар мавжуд. Жамоамизнинг универсал футболчиси Фарруҳ Сайфиевнинг огоҳлантиришлари сони тўрттага этгани боис бу ўйинда "аждарлар"га кўмаклаша олмайди. Жамоа марказий ҳимоячиси Ҳамза Каримов ҳам жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлгани йўқ. Ўтган турда "Локомотив" билан бўлган беллашувда жароҳати безовта қилиб алмаштирилган Азамат Алланиязовнинг аҳволи яхши ва "аждарлар"нинг иккинчи даврадаги энг яхши "снайпери" "лочинлар" билан бўладиган баҳсда майдонга тушиши мумкин.


Ўтган турдаги омадсизлик

Ўтган тур ҳар иккала жамоа учун омадсиз бўлди. "Навбаҳор" ўз майдонида "Пахтакор"га, жамоамиз эса сафарда "Локомотив"га кичик ҳисобда мағлуб бўлишди.
Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоамиз бу сафар ўз мухлисларини хушнуд этади деган умиддамиз.

Чемпионат ўзининг ҳал қилувчи, қизғин палласига кирди. Энди ҳар бир очко муҳим аҳамият касб этади.

"Насаф" буёғига юқори мақсадлар сари олға интилишда давом этади.


Тарихий голни ким уради?

Жамоамизнинг ҳозирги кунгача Олий лигадаги киритган голлари сони 999тага етган. Юбилей, 1000-голни катта эҳтимол билан "Насаф" - "Навбаҳор" ўйинида кўришимиз мумкин бўлади. Жамоамизнинг юбилей голини ким уради деган савол кўпчиликни қизиқтираётган бўлса ажаб эмас. Мухлисларимизни эса тарихий воқеани ўз кўзлари билан кўришлари учун бугун бўлиб ўтадиган "Насаф" - "Навбаҳор" учрашувига чорлаб қоламиз.

Ўйин соат 18:30да, Қарши шаҳридаги "Марказий" стадионда бошланади.

"Насаф" жамоаси ҳар доим ўз суюкли мухлисларининг қўллаб-қувватлашларини қадрлайди ва уларнинг кўмагини юқори баҳолайди.

Стадионда ажойиб муҳит яратилса, футболчиларимиз ҳам шунга монанд чиройли ва шиддатли футболни намойиш этиб беришади.

Барча мухлисларни стадионда кутамиз!

ОЛҒА, "НАСАФ"!

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика