Latest news

20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  2 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  5 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  7 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  23 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  57 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  26 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14

"Насаф" муҳим баҳсга жиддий тайёргарлик кўрмоқда (ФОТОГАЛЕРЕЯ) News

"Насаф" муҳим баҳсга жиддий тайёргарлик кўрмоқда (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Эртага Қаршида Олий лиганинг 15-туридан ўрин олган марказий ўйини "Насаф" - "Локомотив" жамоалари ўртасидаги беллашув бўлиб ўтади.
Ушбу баҳс ҳар иккала жамоалар учун муҳим саналади. Рўзиқул Бердиев жамоаси учун бу ўйин чемпионлик пойгасидаги ҳал қилувчи учрашув десак муболаға бўлмайди. Агарда "аждарлар" ғалаба қозонгудек бўлишса, унда "Насаф" чемпионлик баҳсида кураш олиб бориш имкониятини сақлаб қолади. Аксинча бўладиган бўлса, вазият янада чигаллашади ва чемпионликка асосий даъвогар бўлиб турган "Локомотив"ни ўзларидан янада узоқлаштириб юборишади.

Турнинг марказий ўйини олдидан "Насаф" клуби қароргоҳида жамоанинг ўйинолди машғулотлар жараёнини кузатдик.

Сизга буни фотомақола тарзида тақдим этамиз.

Шоҳруҳ Гадоев жароҳатидан фориғ бўлган ва катта эҳтимол билан "Локомотив"га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин

Артур Геворкян ҳозирда тўпурарлар баҳсида етакчилик қилмоқда. Турманистонлик футболчи эртага Игнатий Нестеров дарвозасини ишғол этиб, ўз кўрсаткичини янада яхшилаб олиш нияти борлигини яширмаяпти

Мавсум олдидан "Локомотив" жамоаси жиддий равишда Элдор Суюновга катта қизиқиш билдирган эди. Лекин Суюнов ўз жамоасини алмаштиришни истамаганди. "Насаф" кипери эртага "темирйўлчилар" билан бўладиган баҳсга жиддий тайёргарлик кўрмоқда

"Локомотив" ҳимоячиларига катта "муаммо" бўлиши кутилаётган Артур Геворкяннинг кайфияти юқори

Ўтган мавсумда "аждарлар" таркибига келиб қўшилган Лазиз Убайдуллаев ўйинларда "кўринмай" қолганди. Машғулотда ушбу футболчини кўришга муваффақ бўлдик. Айни пайтда "Шўртан" жамоасининг собиқ аъзоси "Насаф"нинг асосий таркибига кириш учун кураш олиб бормоқда

Рўзиқул Бердиев билан муҳим ўйин олдидан суҳбатлашдик. Бу ҳақида эртага "СА"да ўқийсиз

Илҳом Шомуродов биринчи даврадаги ўйинда Игнатий Нестеров дарвозасини ишғол этиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган эди

Фото: Сардор Нуров

Шаҳбоз Беғамов тайёрлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика