Latest news

19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  3 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  2 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  16 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  1 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  20 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  30 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  3 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  35

"Насаф" матбуот хизмати кечаги ўйиндаги ҳолат бўйича изоҳ берди News

"Насаф" матбуот хизмати кечаги ўйиндаги ҳолат бўйича изоҳ берди

Кеча Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Насаф" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.

Мазкур ўйиннинг охирги дақиқаларида "Марказий" стадионга келган мухлислар майдонга турли буюмларни улоқтиришди. Ушбу учрашув онлайн матнли трансляциясини олиб борган Шаҳбоз Беғамов ҳам бу ҳолатни ёзиб ўтган эди.

Бу борада биз "Насаф" клуби матбуот хизмати билан боғландик.

"Кечаги ўйиннинг охирги дақиқаларида бўлиб ўтган воқеадан барчамиз афсусдамиз. Уйдаги ҳар бир ўйинда 20дан ортиқ камера орқали мухлисларни кузатиб борилади. Кечанинг ўзида 4 нафар тартибсизлик қилган мухлис қўлга олинди ва улар билан тушунтириш ишлари ўтказилди.

"Насаф" хавфсизлик хизмати вакиллари тартибсизликда қатнашган қолган шахсларни ҳам топиб уларга нисбатан тегишли чораларни қўллайди.

"Насаф" клуби "Навбаҳор" клуби ва унинг мухлисларидан узр сўрайди ҳамда ПФЛнинг ҳар қандай қарорини ҳурмат қилади", - дейди "Насаф" матбуот хизмати.

Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика