Latest news

23:11"Севилья" — "Барселона". Рамос, Педри ва Левандовски асосий таркибда  0 23:07Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" сўнгги турда "Хатайспор"га мағлуб бўлди, Алиқулов эса...  0 22:58Илёс Зейтуллаев: "Бугунги мағлубиятга жисмоний чарчоқ сабаб бўлгани йўқ"  2 22:50Иван Бошкович: "Рақиб дарвозасига 4 та гол уриб ғалабага эришиш ёқимли"  2 22:41Қозоғистон Лига кубоги. "Қайрат" "Акжайик"га жавобсиз 9та тўп киритди, Йўлдошев ҳам гол уришга эришди  0 22:20Файзуллаев РПЛда "Йил кашфиёти" мукофотини қўлга киритди  8 22:01Футзал бўйича жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланди  9 21:56Футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди  7 21:38Суперлига. "Нефтчи" — ОКМК 1:0. Highlights  3 21:20Бир киши кам бўлиб қолган "Сўғдиёна" "Бунёдкор"га жавобсиз 4 та гол урди  19 21:08Самарқанддаги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросимидан суратлар  2 21:06Суперлига. Пенальтидан гол уролмаган Жалолиддинов жарима зарбасидан "Нефтчи"га ғалаба келтирди  46 19:57Қуръагача. ФИФА вакиллари қуръа олдидан тадбир ўтказишди  0 19:16"Милан"нинг бўлажак мураббийи ким бўлиши аниқ  10 18:17"Нефтчи" — ОКМК. Таркиблар маълум  2

"Насаф" ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов учун мавсум тугади News

"Насаф" ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов учун мавсум тугади

Қаршининг "Насаф" жамоаси ОФК Кубоги-2021 Интерзонал финали доирасида Гонконгнинг "Ли Ман" клубини қабул қилиб 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Ана шу беллашувнинг 56-дақиқасида "аждарлар" марказий ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов рақиб билан тўп учун ҳаводаги курашдан сўнг ноқулай йиқилиб жароҳат олган ва Ғолиб Ғайбуллаевга алмаштирилган эди.

Ҳусниддин Алиқулов жиддий жароҳат олди

Клуб матбуот хизмати Алиқуловнинг жароҳати ҳақида расмий маълумот берди. Тиббий текширувларда аниқланишича, Ҳусниддин Алиқуловнинг умров суяги ёпиқ синган. Футболчи жарроҳлик амалиётини ўтади. Энди Ҳусниддин мавсум сўнггига қадар "Насаф"га ёрдам бера олмайди.


"Ҳусниддинга шифо сўраб, тезроқ жамоамиз сафига келиб қўшилишини тилаб қоламиз", - дейилади клуб расмий сайтида берилган хабарда.


Эслатиб ўтамиз, "Насаф" жамоаси ОФК Кубоги-2021 финалини 5 ноябрь куни Баҳрайннинг "Ал Муҳаррақ" клубига қарши ўтказади. Финал Баҳрайн пойтахти Манамадаги "Ал Муҳаррақ Стэдиум"да ўтказилади.

Rating: -19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика