Latest news

23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  3 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  24 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  16 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  8 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  5 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1

"Насаф" футболчисига айланган Суҳроб Нуруллоев: "Суперкубокни ютишга бўлган ишонч юқори даражада" News

"Насаф" футболчисига айланган Суҳроб Нуруллоев: "Суперкубокни ютишга бўлган ишонч юқори даражада"

Қишки трансферлар мавсумида "Насаф" жамоаси таркибига келиб қўшилган Суҳроб Нуруллоев Ўзбекистон Суперкубогидан аввал сайтмизга ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Қонуний жиҳатдан "Пахтакор"га тегишли эдим. Клуб билан ўзаро келишган ҳолда шартномамни бекор қилдим ва ҳеч қанча ўйламасдан "Насаф" жамоасига келиб қўшилдим. Мени бу ерда яхши кутиб олишди. 

Жамоага келишимда Рўзиқул Бердиевнинг ҳам ҳиссаси жуда катта. "Насаф"да ички муҳит аъло даражада. Яхши жамоа шаклланган, дея оламан. Шу сабабли ҳам турли ёшдаги терма жамоаларга кўплаб футболчилар етказиб берилади. Ёш ижрочиларга эътибор юқори эканлиги боис ҳар мавсум янги футболчилар етишиб чиқади. 

Ўзбекистон Суперкубогига тайёрмиз. Эртага фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Тўғри, жамоани етакчи футболчилар тарк этишди. Лекин биз бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Янада кучлироқ ўйнашга ҳаракат қиламиз. Жамоада бош совринни ютишга бўлган ишонч ва иштиёқ юқори даражада", - дейди Нуруллоев.

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" ва "Насаф" ўртасидаги Ўзбекистон Суперкубоги эртага 16:00да старт олади. Учрашувни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика