Latest news

21:25Веско Стешевич: "Қизиқарли учрашув гувоҳига айландик"  3 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  58 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  8 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  1 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  0 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  71 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  3 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  10 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1

"Насаф" футболчисига айланган Суҳроб Нуруллоев: "Суперкубокни ютишга бўлган ишонч юқори даражада" News

"Насаф" футболчисига айланган Суҳроб Нуруллоев: "Суперкубокни ютишга бўлган ишонч юқори даражада"

Қишки трансферлар мавсумида "Насаф" жамоаси таркибига келиб қўшилган Суҳроб Нуруллоев Ўзбекистон Суперкубогидан аввал сайтмизга ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Қонуний жиҳатдан "Пахтакор"га тегишли эдим. Клуб билан ўзаро келишган ҳолда шартномамни бекор қилдим ва ҳеч қанча ўйламасдан "Насаф" жамоасига келиб қўшилдим. Мени бу ерда яхши кутиб олишди. 

Жамоага келишимда Рўзиқул Бердиевнинг ҳам ҳиссаси жуда катта. "Насаф"да ички муҳит аъло даражада. Яхши жамоа шаклланган, дея оламан. Шу сабабли ҳам турли ёшдаги терма жамоаларга кўплаб футболчилар етказиб берилади. Ёш ижрочиларга эътибор юқори эканлиги боис ҳар мавсум янги футболчилар етишиб чиқади. 

Ўзбекистон Суперкубогига тайёрмиз. Эртага фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Тўғри, жамоани етакчи футболчилар тарк этишди. Лекин биз бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Янада кучлироқ ўйнашга ҳаракат қиламиз. Жамоада бош совринни ютишга бўлган ишонч ва иштиёқ юқори даражада", - дейди Нуруллоев.

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" ва "Насаф" ўртасидаги Ўзбекистон Суперкубоги эртага 16:00да старт олади. Учрашувни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика