"Насаф": Футболчиларимиз Ўзбекистон-Эрон учрашувини стадиондан кузатишади
10 jun 2015 12:24
News
"Насаф": Футболчиларимиз Ўзбекистон-Эрон учрашувини стадиондан кузатишади
Бир кунлик танаффусдан кейин футболчиларимиз кейинги баҳсга тайёргарликни бошлашди. “Насаф”чилар навбатдаги учрашуви Ўзбекистон кубоги 1/8 финали доирасида 12 июнь куни Тошкентда “Оқ-тепа” жамоасига қарши ўтказади. Айни пайтда жамоамизнинг тўрт нафар аъзоси Элдорбек Суюнов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Фарруҳ Сайфиев, Шоҳруҳ Гадоев миллий терма жамоа сафига, шунингдек, сардоримиз Артур Геворкян Туркманистон миллий терма жамоасига жалб этилган. Шунингдек,“Оқ-тепа”га қарши бўладиган баҳсда жамоамизнинг моҳир ҳимоячиси Рок Рой ҳам майдонга туша олмайди. Жамоамиз бош мураббий берганмаълумотларга кўра, у “Динамо” билан бўладиган ўйинга қадар жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлиб, сафга қайтади.
“Насаф” футболчилари бугун кечки пайт Қаршидан Тошкентга йўл олишда.Эртага жамоамиз аъзолари “Бунёдкор” стадионида ўтадиган Ўзбекистон-Эрон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик беллашувини стадионданкузатишади. 12 июнь куни эса ЖАР стадионида “Оқ-тепа”га қарши мамлакат кубоги нимчорак финал илк учрашувида майдонга тушишади.
Comments