Latest news

11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  10 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  10 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  37 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1

“Насаф” бугун “Шўртан”га қарши назорат учрашувини ўтказади News

“Насаф” бугун “Шўртан”га қарши назорат учрашувини ўтказади

3 январдан бошлаб Қаршидаги қароргоҳида янги мавсумга ҳозирлик кўраётган “Насаф” футболчилари бугун Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси билан назорат учрашувида майдонга чиқади.

“Насаф”чилар Қаршида кунига икки маҳал машғулот ўтказишмоқда. Жамоадаги ўзгаришлар ҳақида тўхталадиган бўлсак, дарвозабон Ўткир Юсупов, ҳимоячи Алишер Юсупов, ярим ҳимоячи Акрам Баҳриддинов янги мавсумни бошқа жамоада бошлашади. Ўз навбатида ўтган мавсумда “Машъал” шарафини ҳимоя қилган дарвозабон Санжар Қувватов ва ҳужумчи Зоҳир Қўзибоев “Насаф” билан шартнома имзолашди. Ўтган мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилган етакчи футболчиларни деярли барчаси жамоа билан шартномаларини узайтиришди. Шунингдек, ўринбосарлар таркибида тўп тепган Акбар Муродов, Ислом Рашидхонов, Дилшод Хушбаков, "Насаф-2" ярим ҳимоячиси Нажмиддин Нормуродов асосий таркиб аъзолари билан машғулотларда иштирок этишмоқда. Куни кеча жамоа сардори Артур Геворкян қисқа таътилдан кейин жамоа таркибига келиб қўшилди.

Бугун “Марказий” стадион машғулотлар майдонида жамоамиз “Шўртан” билан қуч синашса, 17 январ куни Тошкентда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси билан, 25 январ санасида эса яна битта назорат учрашувида майдонга чиқишади. Шундан сўнг қаршиликлар хорижий йиғинни ўтказиш мақсадиди Бирлашган Араб амирликларига йўл олишади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика