Latest news

21:15Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони янада оширилиши мумкин!  2 20:42Моуринью: "Мени дисквалификация қилганлар "Галатасарой" либосида буни нишонлади"  2 20:23А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  3 19:58Ўзбекистон футзал федерацияси расмий ҳомийси эълон қилинди  1 19:33"Бавария" Нойер жароҳати борасида расмий хабар берди  2 19:28"Барселона" Ансу Фати билан келишувга эришди  5 19:04Деку Неймарнинг "Барса"га қайтиши ҳақида: "Жамоани қуришда балансни унутмаган ҳолда, ақл билан иш кўриш зарур"  4 18:43"Ўзи у бизга керакми?"  1 18:22Футзал. Ўзбекистон кубоги баҳслари "Футбол" ТВда жонли эфирда намойиш этилади  1 17:55"Рома"га Анчелотти келишини истардим, лекин..."   5 17:21Алиссон: "ПСЖга қарши ўйин, балки фаолиятимдаги энг яхшисидир"  7 16:40ЎФА: Янги ташкил этилаётган Ўзбекистон U-23 терма жамоасига ким бош мураббий бўлиши кейинроқ эълон қилинади  24 16:21"Навбаҳор" янги мавсум олдидан таништирув маросимини ташкил этди  3 15:51Суперлига-2025. 1-тур расмийлари эълон қилинди  5 15:34Паулу Фонсека 9 ойга футболдан четлатилди  5

"Насаф" билан катта ютуқларга эришамиз" - Бердиевнинг грузиялик топилмаси яна нималар деди? News

"Насаф" билан катта ютуқларга эришамиз" - Бердиевнинг грузиялик топилмаси яна нималар деди?

Қаршининг "Насаф" жамоаси ёзги трансферлар ойнаси вақтидан имкон қадар унумли фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.

Тўғри таклиф қилинаётган футболчилар сон жиҳатдан кўп эмасдир, лекин жамоага фойда келтирадиган ижрочи эканлигини сезиш қийин эмас. Гап келиши биланоқ голлар уришга киришиб кетган грузиялик Жаба Жигаури ҳақида кетмоқда. Футболчи 3та ўртоқлик учрашувида 4та гол уришга муваффақ бўлди. Бу борада Жабанинг дастлабки таассуротлари билан қизиқдик.

- "Насаф" жамоасига хуш келибсиз. Ўзбекистонга кўчиб ўтишингиз фаолиятингизда муҳим ўзгаришми ёки бу сиз учун навбатдаги оддий трансфер?
- Бу албатта янги чақирув. "Насаф" жуда катта клуб ва ўз тарихига эга. "Насаф" катта бир оила экан, мен ушбу катта оиланинг аъзосига айланганимдан жуда хурсандман.

- Сизга Польша ва Европанинг турли клубларидан қизиқиш бўлганлигини эшитдим. Ўзбекистон вариантини ўйлаётганингизда, биринчи навбатда миллий чемпионат даражасига эътибор бердингизми ёхуд сизга қизиқаётган клубнинг даражасига?
- Менда Европадан аниқ таклиф бор эди. Улар менга шартнома таклиф қилишди ҳам, лекин "Насаф" мен учун энг яхши вариант эди. "Насаф" катта потенциал эга. Мен шу сабабдан "Насаф"ни танладим. Биз "Насаф" билан катта ютуқларга эришамиз.

- Ўзбекистон чемпионати ҳақида қандай фикрдасиз? "Насаф" жамоаси ҳақида аввал нималарни билар эдингиз?
- Ўзбекистон чемпионати яхши даражада. Барча клублар табиий майдонга эга. Чемпионат даражаси ҳам анча яхши. Мен Ўзбекистонда фаолият юритган танишларимдан маслаҳат сўраган эдим ва улар чемпионатингиз даражасини яхши баҳолашди.

- "Насаф"да 70чи рақамни танладингиз. Бунга сабаб нима? Рақам танлаганингизда нималарга эътибор берасиз?
- 70чи рақам Қарши учун катта аҳамиятга эга эканлигини биламан. Қаршиликлар футболни севишади. Ўртоқлик учрашувларида ҳам улар бизни ёлғизлатиб қўйишмади. Шу сабаб 70чи рақамни танладим. "Насаф" мухлисларини хурсанд қилиш ниятим бор.

- Сиз Европада "порлаётган" Хвича Кварацхелия билан бирга ўйнагансиз. У билан ҳали ҳам гаплашиб турасизми? Хвича "Наполи"да қолиши қанчалик тўғри ёки у янги даражага чиқиб бўлдими? Масалан Хвича Англия чемпионатида ўйнаб кета оладими?
- Ҳа, мен Хвича билан бирга ўйнаганман. Биз ҳали ҳам дўстмиз. У янги мавсумда "Наполи"да қоладиган бўлди. Кейинги мавсумларда бошқа клубларга ўтиши мумкин, лекин келаётган мавсумда у "Наполи"да бўлади. Менинг фикримча, Хвича ҳар қандай чемпионатда ёрқин ўйин намойиш эта олади.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика