Latest news

07:35Мутолаа учун. Раньери, Моуриньо, Карпин. Шомуродов энди туркиялик мураббий билан ишлайди. Аввалги мутахассислар билан қандай саргузаштлар бўлган?  0 01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  2 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  5 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  4 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  7 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  6 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  5 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  3 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0

“Насаф” – “Андижон”: ўйиндан кейинги фикрлар News

“Насаф” – “Андижон”: ўйиндан кейинги фикрлар

"Насаф" - "Андижон" (3:0) учрашувидан сўнг жамоа мураббийларнинг фикрлари қуйидагича бўлди.
Олег Тюлкин, “Андижон” ёрдамчи мураббийи:-“Насаф”ни ғалаба билан табриклайман. Жамоамиз бугун яхши ўйин кўрсатди. Биз ҳар иккала бўлим охирида хушёрликни йўқотдик ва жисмоний жиҳатдан ҳам мезбонларнинг босимига дош беролмадик. Умуман олганда, футболчилар Гесс кўрсатмаларини имкон даражасида бажаришга ҳаракат қилишди. Футболчиларимизга ҳеч қандай эътирозимиз йўқ. Биз ўйиндан олдин ҳимоявий тактиқа қўллаб, имкон борича қарши ҳужумларда олдинга ўтишни режалаштиргандик. Чунки “Насаф”га қарши очиқ футбол намойиш этиб бўлмайди. Буни ҳамма яхши билади. Агар биз ўзимиз яратган иккита вазиятларни голга айлантиргаинмизда, ўйин мутлақо бошқача кечарди.

Рўзиқул Бердиев, “Насаф” устози: - Фурсатдан фойдаланиб, бугунги байрам билан барча устоз ва мураббийларни табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, ишончли ғалабага эришдик. Аммо бу ўйинда бизга осон бўлмади. Андижонликлар ҳам қарши ҳужумларда икки марта гол киритиш учун яхши имкониятга эга бўлишди. Бугунги ғалабага йигитларимизнинг тажрибаси ва ўз кучига бўлган ишончи туфайли ўз мақсадимизга эришдик ва йирик ғалабани қўлга киритдик.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика