Latest news

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  0 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  1 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  2 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  1 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  7 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  106 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

"Насаф" - "Ал Файсали". Ўйинолди матбуот анжумани қачон бўлади? News

"Насаф" - "Ал Файсали". Ўйинолди матбуот анжумани қачон бўлади?

30 январь куни “Насаф” ҳамда Иорданиянинг “Ал Файсали” клублари ўртасида ОЧЛ-2018 пелй-офф учрашуви бўлиб ўтади.

Ушбу учрашувдан бир кун аввал, яъни 29 январь душанба куни ўтказиладиган расмий тадбирларнинг вақтлари аниқ бўлди.

Демак, соат 11:00да бошланадиган ўйинолди матбуот анжуманининг дастлабки қисмида, жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев ва бир нафар футболчи иштирок этади.

“Насаф”нинг ўйинолди расмий машғулоти соат 15:00да бошланади.

“Ал Файсали” жамоасининг ўйинолди расмий машғулоти эса соат 16:00да бошланади.

Журналистларга расмий машғулотларнинг дастлабки 15 дақиқасини кузатиш имконияти берилади.

“Ал Файсалий” клуби вакиллари иштирокидаги матбуот анжумани соат 17:00да бошланади.


Ҳар иккала клуб расмийлари иштирокидаги митинг эса, 30 январ куни эрталаб соат 9:00да бўлиб ўтади. Унда бир қанча ташкилий масалалар қатори, жамоаларнинг қандай либосда майдонга тушишларига аниқлик киритилади.

Расмий тадбирларнинг барчаси “Марказий” стадионда ўтказилади.

Ушбу тадбирларда "Насаф" клуби томонидан аккредитациядан ўтган журналистлар иштирок этишлари мумкин.

Аккредитациядан ўтган журналистларга, рухсатномалар 29 январь душанба куни соат 10:30дан бошлаб  “Марказий” стадионда тарқатилади.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика