Latest news

21:51Григорий Колосовский: "Олимпик-Mobiuz" қандай футбол ўйнаш кераклигини кўрсатиб қўйди"  0 21:40Анвар Бердиев: "Футболчиларимизда ўзига бўлган ишонч етишмади"  0 21:35Элит ОЧЛ. Чорак финалнинг сўнггида баҳсида "Кавасаки Фронтале" ва "Ал Садд" ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  2 21:21Фарҳод Нишонов "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин: "Ғалаба ҳақли эди, бошқа вазиятларимиздан фойдаланганимизда ҳисоб йириклашиб кетарди"  1 21:20"Насаф" — "Қизилқум" 3:0 (Матнли трансляция)  12 20:57Рюдигер класикодаги ҳакам билан боғлиқ воқеа учун оммадан узр сўради  13 20:35РПЛ. "Химки" — "Акрон" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди, Эсанов эса захирада қолдирилди  0 20:04"Сабаҳ" — "Қорабоғ". Раҳмоналиев захирада  0 20:03"Кайсериспор" — "Ризеспор". Алиқулов асосий таркибда  2 20:01"Рубин" — "Факел". Ашурматов захирада  0 20:00Суперлига. "Шўртан" бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" майдонида ютқазди  4 20:00АПЛ. МЮ "Борнмут" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди, мезбонлар 70-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишганди  8 19:58А Серия. "Рома" меҳмонда чемпионлик учун курашаётган "Интер"ни мағлуб этди, Шомуродов ягона голга ассистентлик қилди  44 19:56Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"ни тотал устунлик билан ютди  42 19:32"Ноттингем Форест" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  24

"Наполи"ни чемпион қилган беш йигит News

"Наполи"ни чемпион қилган беш йигит

Кеча тунда Италия А сериясининг янги чемпиони номи маълум бўлди.

Сафарда "Удинезе" билан дуранг ўйнаган Лучано Спаллетти бошчилигидаги "Наполи" 33 йил деганда илк бор мамлакат чемпиони бўлди.

Ушбу чемпионлик замирида жуда кўпчиликнинг меҳнати ётганини барча яхши тушуниб турибди. Биз сизга уларнинг энг муҳим беш нафарини таништирамиз.


Алекс Мерет
26 ёшли дарвозабон ўтган мавсум Давид Оспинанинг ўринбосари эди. Бу йил эса алмаштириб бўлмас посбонга айланди. У 31та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол ўтказиб юбоди. Мерет 15та баҳсда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олди. Рақибларнинг 89та аниқ зарбасидан кейин 67та сейв намойиш этди, шулардан 22таси суперсейв бўлди. Инстат портали бўйича Меретнинг бутун мавсум бўйича ўртача 241 баллга лойиқ кўрилган.




Ким Мин Жэ
190 сантиметр бўйга эга кореялик марказий ҳимоячи шу мавсум бошида Туркиянинг "Фенербахче" клубидан "Наполи"га 18 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. А серияда 32та учрашувда майдонга тушиб 2та гол урган ва 2та голли пас берган Ким Мин Жэ жами 2481та пас берди (93 фоиз аниқлик). Инстат бўйича у 271 баллга эга - Италия А Сериядаги энг яхши иккинчи кўрсаткич. Бу борадаги биринчи кўрсаткичга эга футболчи ҳақида қуйироқда ўқийсиз. Ўтган ёзда transfermarkt портали бўйича трансфер нархи 14 миллион еврога баҳоланган кореялик футболчининг ҳозирги нархи 50 миллион еврога тенг.




Жованни Ди Лоренцо
29 ёшли "Наполи" сардори бу мавсум Италия чемпионатида ҳозиргача ўтказилган 33та ўйиннинг барчасида асосий таркибда майдонга тушди (фақат битта ўйинда 79-дақиқада алмаштирилди) ва рақиблар дарвозасига 2та гол уришга, 4та голли пас беришга эришди. У 2355та тўп узатишни амалга оширган, шундан 87 фоизи аниқ чиққан. Ўнг қанот ҳимоячиси Инстат порталида 270 баллга эга - А Серияда учинчи ўрин.




Хвича Кварацхелия
Инстат портали бўйича ҳозирги вақтда Италия А Сериясидаги энг яхши кўрсаткичга эга футболчига ҳам етиб келдик. Ўтган ёзда Батумининг "Динамо" клубидан 11,5 миллион евро эвазига сотиб олинган Хвича Кварацхелияни айни пайтда Европанинг деярли барча топ-клублари ўз сафида кўришни хоҳласа керак. Ортда қолаётган мавсум Италия А Сериясида 29та ўйинда майдонга тушиб 12та гол урган ва 10та голли узатмани амалга оширган грузиялик футболчи рақиблари дарвозаси томон 73 марта зарба берган (43таси аниқ).  Мана шу натижалар қайд этган "Кварадона" инстат томонидан ҳозирча 273 баллга лойиқ кўрилган. Маълумот учун, ҳозир 22 ёшли Хвичанинг трансфер нархи 85 миллион еврога тенг.




Виктор Осимхен

Нигерия терма жамоаси ҳужумчиси 2020 йил ёзида "Лилль" клубидан 75 миллион евро эвазига сотиб олинганди. Ўшанда "Наполи" Франция чемпионатида ўйнаётган ҳужумчи учун керагидан ортиқча пул тўлади деганлар кўп эди. Олдинги икки мавсум давомида Осимхен Италия А сериясида жами 24та гол урди. Бу мавсум эса тўлиғича Осимхен учун аталди десак муболаға бўлмайди: 27та ўйин, 22та гол, 5та голли пас. 24 ёшли футболчи рақиблар дарвозаси томон 104 марта зарба йўллади, шундан 46таси аниқ чиқди. Бундан ташқари у шерикларига 27та голли вазият яратиб берди. Айни пайтда transfermarkt портали уни 100 миллион еврога баҳоламоқда. Осимхен бу борада дунё бўйича 9-ўринда қайд этилган. Трансфер нархи бунчалик катта бўлса ҳам Викторни сотиб олишни хоҳлаётган клублар сони Хвичани харид қилишни хоҳлаётганлардан кўпроқ.



Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика