“Наполи” тўртта футболчисининг трансферидан 200 миллион евро ишлаши мумкин
24 may 2020 09:57
News
“Наполи” тўртта футболчисининг трансферидан 200 миллион евро ишлаши мумкин
Клуб президенти Аурелио де Лаурентиснинг фикрича, клубнинг ҳозирги эпохаси ўз якунига етган ва жамоа Гаттузо бошчилигида жиддий ўзгаришларни амалга ошириш лозим.
Ёзги трансфер ойнаси вақтида клуб Аркадиуш Милик, Аллан, Калиуд Кулибали,ва Фаузи Ғулом трансферидан 200 миллион ишлаб олиш ниятида. Раҳбарият фикрича, бу футболчиларнинг юлдузлик даври ортда қолган.
Сенегаллик Калиду Кулибали клуб ғазнасини камига 90 миллион еврога бойитиши мумкиню. Футболчининг хизматларига МЮ, ПСЖ ва “Ливерпуль” қизиқмоқда.
Ярим ҳимоячи Аллан ўтган мавсумда ПСЖга ўтишга яқин эди бу йил бу футболчига даъвогарлар қаторига Анчелотти бошчилигидаги “Эвертон” ҳам қўшилган.
Аркадиуш Милик жамоа билан янги келишувга эришиш борасида бир тўхтамга келмади. Шу боис у ҳам трансферга қўйилади. Миликнинг хизматларига “Ювентус” жиддий қизиқмоқда. Шунингдек, “Челси” ҳам “Тоттенҳэм” бу футболчини ўз сафида кўриш ниятида.
Comments