Latest news

21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  4 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  147 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  6 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  34 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  19 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  8 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  28 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6

“Наполи” Гаттузо билан шартномани узайтирмоқчи News

“Наполи” Гаттузо билан шартномани узайтирмоқчи

“Наполи” президенти Аурелио Де Лаурентис жамоа бош мураббийи Женнаро Гаттузо билан учрашди.

Италиялик журналист Жанлука Ди Мариционинг хабар беришича, учрашув жуда яхши атмосферада кечган.  Унда “Наполи”нинг кейинги ўйинлари муҳокама қилинган. Ундан ташқари жамоа президенти ва мураббийи бир қатор футболчилар билан амалдаги шартномасини узайтириш борасида фикр алмашишган.

Жамоа президенти шунингдек, Гаттузони қўллаб-қувватлашини маълум қилган. Мураббийнинг амалдаги шартномаси жорий йилнинг июнида якунига етади. Агар “Наполи” кейинги мавсум учун ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритса, шартнома автоматик равишда яна бир йилга узайтирлиши ҳақида банд бор. 

Учрашув давомида томонлар ўзаро ҳамжиҳатликда ишлашдан мамнун эканликларини изҳор этишган. Кейинроқ мураббийнинг амалдаги шартномасини узайтириш борасида яна бир учрашув ўтказилиши кутилмоқда.

“Наполи” айни пайтда Италия А сериясида 26 турдан кейин 39 очко тўплаб, 6-поғонада бормоқда.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика