Latest news

10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  1 09:30Ўтган мавсумдаги Суперлиганинг "энг яхши ёш футболчиси" фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  1 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  12 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  6 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  7 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  9 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  13 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  3 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  2 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  9 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  75 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  3 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7

Наманганда хотира турнири бўлиб ўтди ФОТО News

Наманганда хотира турнири бўлиб ўтди ФОТО

Tags :  Наманган
Наманган футбол федерацияси ва фахрийлар кенгашининг ташаббуси билан 4 кун давом этган хотира мусобақаси бугун ўз якунига етди.

Авазбек Юнусбоев бошчилигидаги фахрийлар кенгаши вилоятдан ташриф буюрган 12та жамоанинг барчасига бирдек эътиборда бўлдилар. Тақдирлаш маросимида "Навбаҳор" клуби етакчиси Илҳом Бойдадаев, бош мураббий Илҳом Мўминжонов ва клуб раиси Носир Султонов ҳам иштирок этдилар.

Шунингдек, турнирни ташкил этилишида клуб академиясига директор этиб тайинланган Дилшод Алиев ҳам ўзининг муносиб хиссасини қўшди.

Турнир давомида Наманганнинг бир қатор футболда из қолдирган инсонлари Абдулла Жўрабоев, Юрий Тен, Ғайрат Эгамбердиев, Валентин Зайцев, Тоҳир Мадраҳимов, Ғуломжон Бойдадаев, Лян Николай, Нормирза Соибназаров, "Пахтакор 79" футболчилари ва Хафизхон Ғофуров хотирландилар.

Фестивал кўринишида ўтган мусобақада қўйидаги жамоалар иштирок этдилар:

"Навбаҳор"
"Норин"
"Одил Жуниор"
"Чуст"
ЎзБЎСМ17
"Янгиқўрғон"
"Косонсой"
БЎСМ1
"Навбаҳор-2006"
"Баркамол"
"Учқўрғон"
"Чортоқ"


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика