Latest news

08:53Дебют ўйинида «Ипсвич»ни юта олмаган Аморим нималар деди?  1 08:14Саудия Арабистони чемпионати. «Ал Иттиҳод» «Ал Фотеҳ»ни мағлуб этди ва турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  0 07:39Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» Машарипов жамоасига қарши баҳс олиб боради  4 02:05Илёс Қурбонов: "Ҳаёт-мамот ўйинида зафар қучдик. "Насаф"га қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз"  2 01:45Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйинда Йовович асосий таркибда тушмаганини айтди  3 01:29Григорий Колосовский: "Зарба бермасдан гол уриб бўлмайди"  2 00:24Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Леганес"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  46 23:59А Серия. "Наполи" — "Рома" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  4 23:30АПЛ. МЮ Аморим қўл остидаги илк ўйинда "Ипсвич Таун"ни мағлуб эта олмади  25 22:55Машарипов "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан: "Бу жамоада катта бўлганман, аммо..."  5 22:12"Лестер" Куперни истеъфога чиқарди  3 21:15АПЛ. "Саутгемптон" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  38 21:13 Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 20:09Перес Винисиусга мурожаат қилди  8 19:45Кетма-кет иккинчи йил чемпион бўлган Бобир Абдихолиқов билан интервью   2

Наманган вилояти ҳокими ўринбосари "Навбаҳор"га ҳомийлик учун пул олиб, шахсий манфаатларига ишлатиб юборгани аниқланди News

Наманган вилояти ҳокими ўринбосари "Навбаҳор"га ҳомийлик учун пул олиб, шахсий манфаатларига ишлатиб юборгани аниқланди

Наманган вилояти ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган Саидаҳмад Султонов фирибгарлик ва жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини талон-торож қилганликда айбли деб топилди.

"Замҳоким"нинг қилмишлари орасида тадбиркорлардан "Навбаҳор" футбол клубига ҳомийлик учун пул олиб, шахсий манфаатларига ишлатиб юбориш ҳолатлари ҳам учрайди.

Наманган вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган Саидаҳмад Султоновга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Kun.uz суд ҳужжати билан танишди.

Ҳукмда келтирилишича, Саидаҳмад Султонов тендер савдолари ўтказилмаган ва лойиҳа-смета ҳужжатлари расмийлаштирилмаган ҳолда вилоят ҳудудидаги бир нечта ички йўлларни қуриш ишларини оғзаки кўрсатмалар билан "Наманган қурилиш дизайн савдо" МЧЖга топширган. Бу орқали МЧЖ раҳбари ва бошқалар билан олдиндан тил бириктириб, бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинишига сабабчи бўлган.

Жумладан, жиноий шериклар томонидан 4 та ҳолатда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали қарийб 15,5 млрд сўм миқдордаги бюджет маблағлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган. Саидаҳмад Султонов мазкур тўртта ҳолатда йўл қурилиш объектларини ҳеч қандай тегишли ҳужжатларсиз "Наманган қурилиш дизайн савдо" МЧЖга топшириб, ўз вақтида молиялаштирилишига ёрдам берган. У ушбу "хизмати" учун МЧЖ раҳбаридан 2021 йил декабрь ойида 10 минг доллар, 2022 йил ноябрь ойида 20 минг доллар, 2023 йил март ойида 20 минг доллар пулни улуш сифатида олган.

Бундан ташқари, Саидаҳмад Султонов ўзига Наманган вилояти ҳокимлиги балансидаги Captiva машинаси бириктирилган бўлса-да, 2020 йил июль ойидан 2023 йил декабрь ойига қадар Наманган вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал бошқармаси балансидаги Hyundai Tucson машинасидан хизмат ва шахсий мақсадларда фойдаланиб келган. Бу даврда у 13 359 литр бензин сарфлаб, давлат ва жамият манфаатларига 128 млн сўмдан ортиқ зарар етказган.

Саидаҳмад Султоновнинг қилмишлари орасида тадбиркорлардан "Навбаҳор" футбол клубига ҳомийлик учун пул олиб, ўз шахсий манфаатларига ишлатиб юбориш ҳолатлари ҳам учрайди. Жумладан, у 2023 йил август ойида гўёки "Навбаҳор" футбол клубига хомийлик қилиш мақсадида "Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси" УК Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғига "Строй мелио монтаж" ва "Насос таъмир" МЧЖ раҳбарларининг ҳар биридан 15 минг доллардан жами 30 минг доллар олиб бериш юзасидан топшириқ берган. Сўнгра ушбу пулларни олиб, футбол клубига бермасдан, шахсий ишларига сарфлаб юборган.

Шунингдек, Саидаҳмад Султонов 2018 йил 26 ноябрь кунидан 2020 йил 20 октябрь кунига қадар Наманган вилоят қурилиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб, жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилгани ҳам аниқланган.

Саидаҳмад Султонов суд ҳукми билан Жиноят кодекси 167-моддаси 3-қисмининг "а" банди (жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168-моддаси 4-қисмининг "а" банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик), 205-моддаси 2-қисмининг "а" бандида (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган. Унга 3 йил муддатга давлат иштирокидаги ташкилотларда, шу жумладан ҳокимлик тизимида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 7 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Маълумот учун, Саидаҳмад Султонов 2020 йилнинг октябрь ойида Наманган вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланганди. Унга нисбатан 2023 йилнинг 15 декабрь куни қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Rating: -25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика