Latest news

15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  2 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  1 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  20 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  15 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  0 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  9 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  13 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  1 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  11 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  7 09:19Мбаппенинг «Боруссия»га қарши учрашувдаги ҳаракатлари 2 баҳога лойиқ кўрилди  18

Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" клубига янги президентни тайинлади News

Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" клубига янги президентни тайинлади

Tags :  Навбаҳор
Бугун “Навбаҳор” ўз уй учрашувларини ўтказадиган “Марказий” ўйингоҳ фойесида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов, Наманган шаҳар ҳокими Ғофуржон Орифжонович Жамалов, “Навбаҳор” ПФК ва “Марказий” ўйингоҳ раҳбарияти, ходимлари, “Навбаҳор” жамоаси мураббийлар штаби, “Навбаҳор” фан-клуби, шунингдек, жамоанинг фахрий, ашаддий, садоқатли ҳамда фидойи мухлислари иштирок этишди.

Йиғилишда Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Абдураззоқов йиғилганларни тез кунлар ичида старт оладиган янги – 2021 йилги футбол мавсуми билан табриклаб, бўлажак мавсумда “Навбаҳор”га омад ёр бўлишини тилади.

Шундан сўнг, Шавкат Шокиржанович “Навбаҳор” клуби структураси ўзгаришини айтиб, шу кунгача клубда вице-президент лавозимида фаолият олиб борган Отабек Арифович Саматовни клуб президенти этиб тайинлади. Вилоятимиз раҳбари ушбу қарорини Отабек Саматовнинг собиқ футболчи бўлганлиги, футболни теран тушуниши билан изоҳлади.

Шунингдек, шу кунгача “Одил Жуниор” футбол мактабида фаолият юритаётган Акмал Соҳибов ҳам “Навбаҳор” ПФКда иш бошлайдиган бўлди.

Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов шунингдек, “Навбаҳор” клуби учун янги, замонвий автобус харид қилинганлиги ва автобус тез кунлар ичида Наманганга етиб келиши, мухлислар янги мавсумда жамоани муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб туришлари лозимлигини таъкидлади.

Йиғилиш давомида мухлислар Шавкат Абдураззоқовга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди, ўз таклифларини билдиришди.

Вилоятимиз раҳбари мухлисларнинг саволларига жавоб берган ҳолда, таклифларнинг ўрганиб чиқилишини айтиб ўтди.

“Навбаҳор” бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов янги мавсумда жамоа ҳужумкор ўйин намойиш этиши, мақсад ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш эканлигини таъкидлаб ўтди.

Йиғилиш сўнггида фахрий мухлислар янги мавсумда “Навбаҳор”га омад ёр бўлиши, жамоа совриндорлар сафидан ўрин олиши тилаган ҳолда, дуо қилишди.


“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика