Latest news

07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  7 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2

Наманган “Вилоят ҳокими кубоги-2018” якунланди News

Наманган “Вилоят ҳокими кубоги-2018” якунланди

Наманган шаҳрида Наманган вилоят ҳокими кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Вилоят жамоаларига муносиб ёшларни танлаб олиш мақсадида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мусобақада бу сафар 12 та жамоа ғолиблик учун баҳс юритди.

Қатнашчилар дастлабки босқичда тўртта гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришдилар.
Гуруҳларда ғолибликни қўлга киритган жамоалар эса финал босқичда бош соврин учун курашиш имконига эга бўлишди. Ҳал қилувчи босқичда “Навбаҳор”, “Қурувчи”, 15-ДИМИ ва НОЗК жамоалари даврали тизим асосида бир-бирлари билан баҳс олиб боришди. Кучли тўртликдан ўрин олган учрашувлар анча кескин ва муросасиз руҳда ўтганлигини айтиш жоиз.

Айнан шу сабабли якунда “Навбаҳор”, 15-ДИМИ ҳамда НОЗК жамоалари бир хил олтитадан очко жамғаришди. “НавбаҳорУмид” футбол мактаби тарбияланувчилари иккита учрашувни йирик ҳисобда ғалаба қозонишгани сабабли тўплар нисбатига кўра ғолибликни қўлга киритишди. Иккинчи ўрин 15-ДИМИ жамоасига, насиб этди. Учинчи ўринни эса НОЗК жамоаси банд этди. Мусобақанинг тақдирлаш маросими 2 февраль куни ўтказилади.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика