Latest news

22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 22:06"Ал Насср" — "Ал Веҳда". Ляпорт, Теллес, Брозович, Мане, Роналду ва Игало асосий таркибда  0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  4 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  11 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  1 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  79 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  3 19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  3 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  5 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  17

Нагельсманн Канселунинг дебютига баҳо берди News

Нагельсманн Канселунинг дебютига баҳо берди

"Бавария"нинг янги аъзоси Жоау Канселу трансфер ойнасининг сўнгги кунларида Германияга кўчиб ўтди.

Немис клубининг янги футболчиси ўзини кўрсатиши учун кўп вақт керак бўлмайдиган кўринади. Мюнхен клубининг Германия Кубоги доирасида "Майнц" устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонилган ўйинда Жоау Канселу дебют қилди.

У январдаги трансферлар ойнасида жамоага жуда кеч олиб келинган бўлиши мумкин. Лекин бу кутилмаган келишув эмасди. Футболчи буни мамлакат кубогининг чорак финал босқичида 17 дақиқа ўйнаб исботлади. У янги жамоадошининг голига ажойиб узатмани амалга оширди. Жамоа бош мураббийи Юлиан Нагельсманн узоқ вақтдан буён жамоасида қанот ҳимоячисини келтириш ҳақида ўйлар эди. Лекин ҳатто Нагельсманн учун ҳам янги ижарадаги футболчининг бунчалик тез ўзини кўрсатишини унинг ўзи ҳам тасаввур қилмаган бўлса керак. Мутахассис у ҳақида:

"У олдинга ўтишда жуда кучли, ўнг қанотда ўйнашни афзал кўрадиган тўлиқ ҳимоячи".

Канселунинг тўп билан ўйнашдаги сифатлари ажабланарли эмас. У бир неча мавсум Гвардиола жамоасида қанот ҳимоячиси бўлиб ҳаракатланди. У ҳимояда етарлича мустаҳкам туриб беради, ярим ҳимояга киришиш, рақибни қабул қилиб олиш ва олисдан зарба бериш учун маҳоратга эга. Гвардиола "Бавария"да Филипп Ламдан фойдалангани каби Канселуни "Сити"да ҳаракатлантирарди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика