МЮ ходимлари Гринвуд клубда ўйнашини исташмаяпти News

МЮ ходимлари Гринвуд клубда ўйнашини исташмаяпти

Мэйсон Гринвуд яна "Манчестер Юнайтед"да ўйин ўтказиши ҳозирча сўроқ остида.

Бир неча кун олдин Гринвуддан барча айбловлар олиб ташланган. У қиз дўстига нисбатан зўравонлик ишлатганида ва ўлдириш билан таҳдид қилганликда айбланганди. 

Маълум бўлишича, клубнинг аксарият ходимлари Гринвуднинг яна МЮда ўйнашини исташмаяпти. Лекин улар орасида футболчини кечириш лозимлиги, у 7 йилдан буён клубда эканлигини таъкидлаётганлар ҳам бор. 

МЮ бу бўйича таҳлил ўтказади. Клубдагилар бу ҳолат брендга ва ҳамкорлар билан муносабатга таъсир кўрсатиш даражасини ўрганиб чиқишади. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика