МЮ вице-президенти - АПЛда энг кўп маош олаётган бошқарувчи News

МЮ вице-президенти - АПЛда энг кўп маош олаётган бошқарувчи

“Манчестер Юнайтед” вице-президенти Эд Вудворд жорий мавсумда 3,16 миллион фунт стерлинг маблағ ишлаб топди.

48 ёшли британиялик Англия премьер лигасида клуб бошқарувчилари орасида энг кўп маош оладиган менежер сифатида эътироф этилмоқда. Қизиқ томони бир йил илгари Вудворд клубдан ҳозиргисига қараганда 1 миллион фунт стерлинг кўпроқ маблағ ишлаб топганди, дея хабар бермоқда The Times нашри.

Ўтган давр мобайнида “Юнайтед” хўжайинлари жамоанинг 12 нафар директорига, улар орасида сэр Алекс Фергюссонни ҳам қўшиб ҳисоблаганда 6,8 миллион фунт стерлинг (7,98 миллион евро) тўлаб беришган.

Энг юқори маош оладиган бошқарувчилар рўйхатида иккинчи ўринни Лондоннинг “Тоттенҳэм” клуби президенти Дэниэл Леви банд этган.  Унга клуб томонида 3 миллион фунт-стерлинг (3,52 миллион евро) тўланган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика